Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Автомобилсиз кун» акцияси давом этмоқда!

«Автомобилсиз кун» акцияси давом этмоқда!

Тошкентда 26 июнь, чоршанба куни навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади.

Акция Ўзбекистон Президентининг 21 февралдаги 37-сонли қарорига мувофиқ ҳар ойнинг тўртинчи чоршанбасида ўтказилиши режалаштирилган.

Эртага Тошкент шаҳрида жойлашган барча давлат идоралари раҳбарлари ва ходимларига атмосферага зарар келтирмаслик мақсадида шахсий транспорт воситаларидан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва атроф-муҳитни ифлослантирмайдиган бошқа транспорт турларидан фойдаланиш тавсия қилинади.

Ҳурматли юртдошлар! Барчангизни «Автомобилсиз кун» жамоат лойиҳасига бефарқ бўлмасликка, экологик тоза транспорт воситаларидан фойдаланишга чорлаб қоламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг