Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Айрим мутахассисларнинг маоши оширилди

Айрим мутахассисларнинг маоши оширилди

Фото: «Xabar.uz»

Инновацион ривожланиш вазирининг буйруғи (рўйхат рақами 3104-2, 2.11.2020 й.) билан ИТМнинг илмий фаолиятни конструктор-технологик таъминлаш, илмий лаборатория ускуналарига хизмат кўрсатиш вазифалари юклатилган муҳандис-техник ходимларининг базавий лавозим маошларига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Норма» хабар бермоқда.

Ўзгартиришлар Президентнинг 30.12.2019 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида»ги қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4555-сон қарорининг 7-бандига мувофиқ киритилмоқда. Ушбу бандга асосан 2020 йил 1 февралдан бошлаб бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи миқдори 1,07 бараварга оширилган.

Маошлар қуйидаги миқдорларда белгиланган:

Лавозим

Базавий лавозим маош миқдорлари (МҲЭКМда)

Бош муҳандис

6,35

Бош конструктор, бош технолог

5,63

Етакчи мухандис, етакчи конструктор, етакчи технолог

тегишли фаолият соҳасида иш стажи мавжуд бўлганда: 

 

камида 5 йилдан кўп бўлган

4,8

камида 2 йилдан 5 йилгача

4,52

Олий маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар)

тегишли фаолият соҳасида иш стажи мавжуд бўлганда:

 

камида 5 йилдан кўп бўлган

3,29

камида 2 йилдан 5 йилгача

3,09

2 йилгача

2,83

Ўрта маълумотли мутахассислар (муҳандислар, конструкторлар, технологлар)

тегишли фаолият соҳасида иш стажи мавжуд бўлганда:

 

камида 5 йилдан кўп бўлган

2,77

камида 2 йилдан 5 йилгача

2,6

2 йилдан кам

2,4

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2.11.2020 йилдан кучга кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг