Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

БААга кириш учун янги талаблар маълум қилинди

БААга кириш учун янги талаблар маълум қилинди

Фото: «Sbcargo.ru»


2022 йил 17 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикасидан Бирлашган Араб Амирликларига бораётганлар учун мажбурий талаблар маълум қилинди.

Хусусан, қуйидаги янги талаблар жорий қилинмоқда:

Парвоздан 48 соат кўп бўлмаган COVID-19 га қарши ПЗР-усулида топширилган тестининг салбий натижасини тақдим этиш;

Дубай-Шаржа аэропортларига келишлари билан ПЗР-тестини топшириш;

Шунингдек, қўшимча қилинишича, ташриф буюрувчилар тест натижаси олгунига қадар изоляцияда бўлишлари керак.

Аввалроқ, Жанубий Кореяга кириш учун янги қоидалар жорий қилингани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг