Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бош прокуратура Алламжонов иши бўйича икки Россия фуқаросини қидирувга берди

Бош прокуратура Алламжонов иши бўйича икки Россия фуқаросини қидирувга берди

Фото: Xabar.uz

Бош прокуратура маълумотига кўра, Комил Алламжонов иши бўйича икки Россия фуқароси қидирилмоқда

Бош прокуратура томонидан Комил Алламжоновга нисбатан содир этилган қотилликка суиқасд қилиш билан боғлиқ жиноят иши доирасида Россия Федерацияси фуқаролари Бислан Расаев ва Шамиль Темирхановлар қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга кириш ва чиқиш, жиноят ҳақида хабар бермаслик ҳамда ўқотар қуролнинг қонунга хилоф муомаласи каби жиноий ҳаракатларни содир этганликлари аниқланган.

Расаев ва Темирхановлар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан сиртдан айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ҳолда қидирув эълон қилинган. 

Эслатиб ўтамиз, 26 октябр куни Тошкентда Комил Алламжоновга қуролли ҳужум бўлгани айтилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг