Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бу ҳафтада ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Бу ҳафтада ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология хизмати бошланган янги ҳафта учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келишидан сўнг бугун эрталаб Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво ўрнашди.

Бугун ва кейинги икки кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бироқ, Қозоғистон ҳудудларидан бизга кириб келган совуқ антициклон мамлакатимиз ҳудудини тарк этишга шошилмаяпти. Кечалари ва эрталабки соатларда 0-3° совуқ, баъзи жойларда 5° совуққача атрофида бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат 5-8° илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари 6-9° совуқ, кундуз кунлари 3° совуқ-2° илиқ бўлади.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-10° илиқ, баъзи жойларда 12° илиққача атрофида бўлади.

Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг