Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бу йил ипотека кредити бўйича етишмовчилик ва чеклов бўлмайди — Президент

Бу йил ипотека кредити бўйича етишмовчилик ва чеклов бўлмайди — Президент

Архив.

Фото: Президент матбуот хизмати

Жорий йилда аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида 11,5 триллион сўм (ўтган йилга нисбатан 4 баравар кўп) маблағ ажратилади. Шунингдек ипотека кредити бўйича етишмовчилик ва чеклов бўлмайди. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар бермоқда «Xabar.uz» мухбири.

«Ҳудуд раҳбарлари бир нарсани билиб олсин: бу йилдан бошлаб ипотека кредити бўйича молиявий ресурслардан етишмовчилик ва чекловлар бўлмайди.

Яна бир масала – ўтган йилги Андижон тажрибасидан келиб чиқиб, фуқароларга якка тартибдаги уйларни қуриш ва реконструкция қилиш учун кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.

Бунда, кредит бир йиллик имтиёзли давр билан 20 йилга ажратилиб (ўртача 240 миллион сўм), эҳтиёжманд аҳоли учун фоизнинг бир қисми субсидия сифатида тўлаб берилади.

Бу тизим асосида кредитлар жорий йилда ҳар бир вилоятнинг камида 500 тадан хонадонга ажратилади.

Вилоят ҳокимлари жойлардаги аҳволдан келиб чиқиб, қайси туманда қанча оилага бундай кредитларни ажратишни ўзлари ҳал қилади», — деди Президент.

Йиғилиш давомида бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ва молия вазири Темур Ишметовга йил якунига қадар республика бўйича камида 6,5 мингта хонадон учун кредитга 1,5 триллион сўм ресурс ажратиш топшириғи берилди.

Аввалроқ республикада қуриладиган уй-жойлар сони ва нархи маълум қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг