Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистонда ҳарорат бироз кўтарилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли, айрим жойларда ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат эрталаб Тошкент вилоятининг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 23–28 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 26–28 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади. Айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши эҳтимоли бор. Шарқий шамол 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15–20 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг