Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун Ўзбекистоннинг аксарият қисмида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 21-26 даража бўлади.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 5–10 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 21-23 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. Момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. Баланд тоғларда ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши эҳтимоли мавжуд. Ғарбдан секундига 9–14 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 13-18 даража бўлади.

1-2-октабр кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел ва сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг