Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл эътибордан четда қолмайди — Президент янги қарор имзолади

Бундан буён Ўзбекистонда бирор-бир аёл эътибордан четда қолмайди — Президент янги қарор имзолади

Архив.

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табрик йўллади. Давлат раҳбари ўз нутқида аёлларни қўллаб-қувватлаш учун янги қарор имзолаганини билдирди. Бу ҳақда «Xabar.uz» мухбири хабар бермоқда.

«Жорий йилда ҳам хайрли ишлар давом эттирилади ва бу борада куни-кеча янги Қарорни имзоладим.

Унга кўра, жамиятда аёлларимизга бўлган эътиборни энг қуйи бўғингача, маҳаллагача тушириб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг яхлит тизими яратилмоқда.

Бундан буён, Ўзбекистонда бирор-бир аёл, давлат ва жамиятнинг эътиборидан четда қолмайди.

Шунингдек, жорий йилда турмуш шароити оғир бўлган аёллар ҳамда ёлғиз онаси қарамоғида ўсган қизларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида бюджетдан 200 миллиард сўмдан ошиқ маблағ ажратилади.

Бошпанаси бўлмаган аёлларни ижара асосида «ижтимоий уй-жойлар» билан таъминлаш учун яна 211 миллиард сўм йўналтирамиз.

Бундан ташқари, боқувчисини йўқотган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож хотин-қизларга моддий ёрдам бериш ва малакали тиббий ёрдамга муҳтож аёлларни даволашга қўшимча 110 миллиард сўм берилади», — деди Президент.

Шу билан бирга Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидланишича аёллар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча 600 миллиард сўм ажратилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг