Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Буюк Британия элчилари билан қийноқлар масаласида онлайн-мулоқот ўтказилди – Омбудсман матбуот хизмати

Буюк Британия элчилари билан қийноқлар масаласида онлайн-мулоқот ўтказилди – Омбудсман матбуот хизмати

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Котибияти мудири Саидбек Азимов Буюк Британиянинг инсон ҳуқуқлари бўйича элчиси, БМТнинг Женевадаги доимий ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Рита Френч ҳамда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчиси Тим Торлот ўртасида онлайн мулоқот бўлиб ўтди.  Бу ҳақда  «Xabar.uz»га Омбудсман матбуот маълум қилди.

Мулоқотнинг асосий мавзуси қийноқларни олдини олишга доир масалалари бўлиб, бу борада мамкалатимизда олиб борилаётган ишлар ҳақли эътироф этилди. Хусусан, кейинги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида муҳим ташаббуслар илгари сурилгани, жумладан, Омбудсман фаолиятининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, Вакил ваколатлари кенгайтирилгани, қонунчиликка муҳим ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгани таъкидланди. Қолаверса, Омбудсман ҳузурида қийноқларнинг олдини олиш бўйича Миллий превентив механизм йўлга қўйилиб, бу орқали Жазони ижро этиш муассасалари, тергов хибсхоналари ва бошқа ёпиқ муассасаларда инсон ҳуқуқларининг таъминланиши бўйича жамоатчилик назорати ўрнатилгани алоҳида қайд этилди.  Шунингдек, Омбудсман институти Ўзбекистон ҳукумати ва парламенти томонида қўллаб-қувватланаётгани баробарида у ўзининг халқаро позициясини мустаҳкамлаб, 2020 йилда Миллий инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш муассасаларининг Глобал альянси томонидан «Б» мақомга эга бўлганлигини юқори баҳолади.

Учрашув давомида «Болалар Омбудсмани тўғрисида»ги қонун лойиҳасини халқаро талаблар даражасида ишлаб чиқиш, 2020 йилда Вакил номига юборилган мурожаатлар таҳлили борасида ҳам ўзаро фикр алмашилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг