Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Centrum Air Тошкентдан Шри-Ланкага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Centrum Air Тошкентдан Шри-Ланкага тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяди

Centrum Air авиакомпанияси янги халқаро йўналишни ишга туширмоқда: 2026 йил 28 октябрдан Тошкентдан Шри-Ланка жанубида жойлашган Mattala Rajapaksa халқаро аэропортига (Hambantota, HRI коди) мунтазам тўғридан-тўғри рейслар қатнови бошланади.

Рейслар 2027 йил март ойи охиригача ҳафтасига икки марта – чоршанба ва шанба кунлари Airbus A320 оиласига мансуб янги ва қулай самолётларда амалга оширилади.

Шри-Ланка – қиш чексиз ёзга айланадиган орол. Ноябрдан апрелгача жанубий соҳилларда қуруқ мавсум бошланади. Бу даврда ҳаво илиқ ва қуёшли бўлиб, ҳарорат +30 °C атрофида, океан суви эса +28 °C гача исийди. Бу сёрфинг учун энг яхши вақт: Велигама ва Ҳирикетиядаги бир маромли тўлқинлар янги бошловчилар учун ҳам, тажрибали сёрферлар учун ҳам мос келади.

Сокин ҳордиқ ихлосмандларини кокос палмалари билан ўралган олтинранг пляжлар, янги тутилган денгиз маҳсулотлари ва тўғридан-тўғри плантациялардан келтириладиган машҳур Цейлон чойи кутмоқда. Шри-Ланкага унутилмас таассуротлар учун ҳам боришга арзийди: Hambantota яқинида жойлашган Яла миллий боғида леопард ва филларни ёввойи табиат қўйнида кўриш мумкин. Мирисса соҳилларида эса кўк китларни кузатиш, қадимий ибодатхоналарда оролнинг бой тарихи билан танишиш мумкин.

Шри-Ланка Ўзбекистон қишини илиқ океан соҳилларига алмаштиришни истаганлар учун айни муддао.
Авиачипталар нархи 4,3 млн сўмдан бошланади.

Авиачипталар centrum-air.com сайти ва Centrum Air мобил иловасида аллақачон сотувда. Мобил иловада тарифга 5% чегирма амал қилади (App Store ва Google Play).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг