Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Депутатлар ижтимоий тармоқларда. Хўжакўрсинга очилган саҳифалар

Депутатлар ижтимоий тармоқларда. Хўжакўрсинга очилган саҳифалар

Фото: «The Sherwood Group»

Олдинги мақоламизда ижтимоий тармоқлардаги фаол депутатлар ҳақида ёзган эдик. Энди навбат пассивларига ва энг ачинарлиси, ҳамон ижтимоий тармоқни тушунмайдиган депутатларга келди.

Президент 2017 йил 12 июлдаги йиғилишда ҳамма депутат ва сенаторларга ижтимоий тармоқларда саҳифа очиш, халққа яқинроқ бўлиш ҳақида айтганидан сўнг «ўз айбларини тан олган» депутатларимиз ОАВ орқали чиқишлар қилиб, бундан кейин халққа астойдил хизмат кўрсатишларини баралла айтишган эди. Мана, орадан 5-6 ойга яқин вақт ўтди. Кузатувларимиз ўтган вақт давомида давлат раҳбарининг кўрсатмалари номигагина бажарилганини кўрматмоқда.

Аслида депутатлар одамларни ҳар бир ҳаракати ва амалидан интернетдаги саҳифалари орқали хабардор қилиб туриши дунё тажрибасида аллақачон оддий ҳолга айланган. Ўзининг расмий веб-сайтини очиш бўйича бирор депутат ҳали ташаббус кўрсатганича йўқ. Фейсбук тармоғида саҳифа ёки профил очиб қўйиб, уни юритмаётганлар ана ўша танқиддан кейинги қўрқув ёки ўзини суғурта қилиш мақсадини кўзламаган бўлса керак. Ҳар ҳолда ижобийсига умид боғлаймиз (депутатлар рўйхати Олий Мажлис сайтидан олинди).

Шунингдек, Твиттер ижтимоий тармоғи ва Телеграм мессенжери ҳақида депутатларимиз ҳали тўлиқ маълумотга эга эмас, шекилли. Дунё бўйича ахборот олиш ва тарқатишда айнан шу икки манба ҳам етакчилик қилади. Твиттерда партия раислари 2016 йилги Президент сайлови муносабати билан ўз саҳифаларини очишган ва шундан сўнг фаолият таққа тўхтаган. Аксариятида ўзи ва фаолияти ҳақида маълумотлар ҳам тополмадик.

Демак, дастлаб ижтимоий тармоқларда бирорта ҳам саҳифасига эга бўлмаган депутатларни келтириб ўтамиз. Кейин навбат хўжакўрсинга очилган саҳифаларга...

Фейсбук, Твиттер ва Телеграмда умуман расмий саҳифа ва канал очмаган депутатлар (рўйхат алифбо тартибида, 2017 йил 1 декабр ҳолатига):

Алихонов Борий Ботирович, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Абдуқодиров Абдурашид Толибжонович, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Бекзод Артиков саҳифасидан скриншот
Фото: «xabar.uz»

Арзикулов Сахобиддин Жиянбоевич, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Аҳмедов Аҳад Амириддинович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Абдусатторов Тўлқин Сайфуллаевич, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Айтжанова Нурия Жалгасбаевна, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Бабашев Қутлимурат Айтмуратович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Бутаев Уткир Умирович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Дадаходжаева Мухаррам Эсонуллаевна, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Жўраев Қодир Асадович, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Жакбаров Садиржон Аминжонович, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Жумамуратова Клара Шоҳназаровна, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Жумаев Ойбек Чариевич, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Зокиров Исломжон Илҳомжонович, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Исмоилов Соҳибжон Ибрагимович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Карамова Комила Зайдуллаевна, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Каримов Раҳматилла Ҳамидиллаевич, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Қулматов Шерзод Дўстмурадович, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Қурбонбоев Мақсуд Камилович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси.

Қирғизбоев Абдуғаппор Каримжонович, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Қувватов Фарҳоджон Муродуллаевич, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Мухторов Нодиржон Илхомжонович, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Мамараҳимов Ойбек Муротович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Муҳаммадиев Меҳриддин Мамадиёрович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Норбоев Турсунпўлат Юсупович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Насиров Кабил Эркинович, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Назиркулов Атхам Ахаткулович, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Ниёзова Жамила Абдуқодировна, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Обиджонов Баҳромжон Анваржонович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Отажонов Жуманазар Озодович, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Раджапов Нодирбек Мухторович, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Раҳматов Саттор Неъматович, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Раҳмонов Акмал Эргашевич, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Саидов Акмал Холматович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раиси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Саъдуллаев Дилмурод Сафохонович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Самойлов Сергей Владимирович, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Турсунов Собит Ахмадович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Тумишова Аксавли Молдагалиевна, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Тўхтаева Муҳаббат Абдуллаевна, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Турсунбоев Шуҳрат Мирайимович, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси

Хушвақтов Ислам Норташович, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи.

Даврон Арипов саҳифасидан скриншот
Фото: «xabar.uz»

Хакимов Рахим Расулжонович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Халилова Наргиз Алихановна, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Хаитов Ўрол, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Ҳажиев Иноят Садуллаевич, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Шодмонов Адҳам Хурсанбоевич, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Ширинов Джаҳонгир Джабборович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси.

Эгамов Айбек Нормухаммедович, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси.

Юнусова Алия Туйғуновна, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси.

Энди эса, ижтимоий тармоқда саҳифа очган, лекин унга киришга ва пост қолдиришга ҳафсала қилмаётган депутатлар билан танишамиз. Яхшиямки, Президент интернетда фаол бўлишни таъкидлаган экан. Акс ҳолда шу саҳифалар ҳам очилмасмиди?!.

Таъкидлаш лозим, аксарияти Фейсбукдан рўйхатдан ўтган. Юқорида қайд этганимиздек, Твиттер борлигини кўпчилиги билмаса ҳам керак. Телеграм орқали чатлашишни қойиллатишлари мумкин, аммо унда канал очиш жуда осонлигини билмасликлари эҳтимолдан холи эмас.

Демак, танишамиз (алифбо тартибида)

Абдуллаев Илҳом Зоирович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раиси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз профилига эга, аммо фаол деб бўлмайди. Расмий саҳифасини ҳали очмаган.

Артиков Бекзод Хатамович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда профили ва саҳифасига эга. Ҳар иккаласи ҳам 2017 йил август ойида очилган бўлиб, саҳифалардан кунлик ҳаёт тарзи ҳақида маълумотлар топиш мумкин. Саҳифада лайкерлар сони жуда камлигидан билиш мумкинки, ё депутат одамларни қизиқтиролмайди ёки фойдаланувчилар учун депутатлар фаолияти аҳамиятсиз.

Акбаров Нуман Абдуазизович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда профилига эга ва нисбатан фаол депутатлардан, аммо расмий саҳифасини ҳали очмаган.

Акрамова Зулайҳо Абдуразоқовна, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ноябрь ойида профил очган ушбу депутат ҳозирча фаоллардан бири. Лекин расмий саҳифасига эга эмас.

Арипов Даврон Рахимович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбук орқали ўз профили ва расмий саҳифасига эга бўлиб, саҳифадаги маълумотлар сентябр ойида «қотиб қолган», шунингдек, лайкерлари сони ҳам бармоқ билан санарли.

Абдубакиев Сиддик Ахматжонович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи. Фейсбукда август ойида ўз шахсий профилини очган ва шу бўйича маълумот жойлаштирмаган.

Бекатова Зумрад Рахимбаевна, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ҳозирча фақат шахсий профилига эга, унда ҳам унча фаолмас. Шахсий профил сентябр ойида очилган ва расмий саҳифасига эга эмас.

Бафаев Шухрат Гафурович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси раисининг ўринбосари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз профили ва расмий саҳифасига эга, аммо уларга вақт ажратиш учун фурсати йўқ кўринади. Ҳар иккиси ҳам август ойида очилган ва шу бўйича қолиб кетган.

Бурханов Акмал Эшондедаевич, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда нисбатан фаол депутатлардан бўлиб, ҳозирча фақат шахсий профилига эга, расмий саҳифа очмаган.

Гаппоров Хайрилло Лутпиллаевич, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи. Фейсбукда шахсий профилига эга, лекин фаолияти ва қонунчилик борасидаги янгиликлар ҳақида постлар деярли йўқ.

Жуманиёзов Кувондик Йўлдашевич, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи. Фейсбукда гўёки хўжакўрсинга очилгандек профилга эга, аммо август ойидан бери ҳеч нима жойланмаган. Расмий саҳифа ҳам очилмаган.

Жалилова Дилфуза Каримовна, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга бўлиб, у ҳам Президент нутқидан кейин, яъни август ойида очилган. Энг пассив депутатлар қаторига киритиш мумкин.

Авазбек Жалилов саҳифасидан скриншот
Фото: «xabar.uz»

Жалилов Авазбек Абдужаминович, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда шахсий профил ва расмий саҳифасига эга, бироқ фаолликдан асар ҳам йўқ. Профилига август ойидан бери «қадам» босмаган, саҳифасида эса қандайдир видеопостдан бошқа бирор нима топилмади. Лайкерлари ҳам шунга яраша.

Жумабаев Акмалжон Адилович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда нисбатан фаол депутатлардан бўлиб, ўз профили ва расмий саҳифасига эга. Лекин ўзи ва фаолияти ҳақида бу киши ҳам батафсил маълумот киритмаган.

Зиё Азамат Хамид ўғли, Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябр ойида очилган ва шу бўйича қотиб қолган яна бир профиллардан бири. Расмий саҳифа мавжуд эмас.

Закир Сабирджанович Умаров, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раисининг ўринбосари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукданавгуст ойида рўйхатдан ўтган ва ҳеч қандай маълумот киритилмаган. Ижтимоий тармоқда борми — бор, қабилида иш кўрилган чоғи. Расмий саҳифа мавжуд эмас.

Исмоилов Нурдинжон Мўйдинхонович, Ўзбекистон Халқ демократик партияси – Фейсбукда июл ойида очилган профиллардан яна бири бўлиб, фаолликдан асар ҳам йўқ. Расмий саҳифага эга эмас.

Ибрагимова Фируза Баходирхоновна, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга, лекин фаоллик борасида бирор нима дейиш қийин. Расмий саҳифага эга эмас.

Кетмонов Хатамжон Абдурахмонович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзо, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга ва нисбатан фаол депутатлардан яна бири. Лекин расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Кошелапова Людмила Викторовна, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда фақат шахсий профилига эга, фаол бўлмаган депутатлар қаторига киритиш мумкин. Расмий саҳифаси йўқ.

Махматмуродов Алишер Улмасович, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида шахсий профил очган, нисбатан фаол депутатлар қаторига киради. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Мамаджанов Шухрат Муратович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз профили ва расмий саҳифасига эга, аммо жуда пассив ҳисобланади. Саҳифасида лайкерлар сони ҳам бошқаларга нисбатан кўпроқни ташкил қилади. Твиттерда аккаунт очган жуда кам сонли депутатлардан, лекин бу ерда умуман фаолият юритмайди.

Мирзаев Кахрамон Эльмуратович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда нисбатан фаол депутат бўлиб, ҳозирча фақат шахсий профилига эга, расмий саҳифа очмаган.

Ниёзматов Бахром Бахтиёрович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида шахсий профил очган бўлиб, унчалик фаоллик кўрсатмайди. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Номозов Сиддик Каххорович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябр ойида очилган шахсий профилига эга бўлса-да, деярли фаолият юритмайди. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Отамуратов Сарвар Саъдуллаевич, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Президентликка номзодини қўйган депутат июл ойида Фейсбукда шахсий профил очган бўлиб, у ерда негадир камнамо.Твиттерда сайлов-2016 муносабати билан очилган аккаунт ҳозирда анча ҳувиллаб қолган.

Пардаев Азамат Кенжабоевич, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Президент танқидидан сўнг Фейсбукда август ойида шахсий профил очган ва нисбатан фаоллик кўрсатиб келади. Аммо расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Пак Виктор Николаевич, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга, лекин унчалик фаол эмас. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Полванов Шухрат Тагаймуратович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида профил очган, аммо шу бўйича қолиб кетган. Расмий саҳифаси ҳам йўқ.

Рахимов Шерзод Абдухалилович, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда апрел ойида ўз профилини очган, бироқ бу жой анча ҳувиллаб қолган. Керакли маълумотлар мунтазам жойланмайди. Расмий саҳифага эга эмас.

Расулов Хамдамбек Курбаналиевич, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда июл ойида профил очган, энг пассив депутатлар қаторига киритиш мумкин. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Рўзметов Хайрулло Ибодуллаевич, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда расмий саҳифасига эга, аммо фаол эмас. Лайкерлари сони бармоқ билан санарли. Август ойида очилиб, ўшандан бери бошқа маълумот киритилмаган.

Саматов Улуғбек Гаффарович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга, лекин фаолликда анча оқсаган. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Сабиров Назир Нажметдинович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда июл ойида очилган шахсий профил деярли ҳувиллаб ётибди. Расмий саҳифаси йўқ.

Султонов Зафар Рашидович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябр ойида шахсий профил очган, лекин уни қойиллатиб юритмайди. Расмий саҳифага эга эмас.

Саидахметова Нилуфар Зокиржоновна, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда июл ойида расмий саҳифа очган, бир муддат фаоллик билан юритган, лекин ҳозирча «қотиб» қолган.

Свешников Полянте Грамитонович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябрда шахсий профил очган депутат нисбатан фаоллик кўрсатмоқда. Расмий саҳифаси йўқ.

Тангиров Даврон Хуррамович, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профили ва расмий саҳифасига эга. Саҳифасида номига бўлса-да бирорта лайкер йўқ ва фойдали маълумот топиш жуда мушкул.

Тухтабаев Шухрат Абдулмахмудович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида очилган профилга эга яна бир депутат бўлиб, виртуал фаолликда беқарорликни кузатиш мумкин. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Турсунов Ўткир Абдугаффорович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида очилган профил деярли юритилмайди. Расмий саҳифага эга эмас.

Тожиев Козимжон Ўктамович, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда шахсий профил деярли бўш, фойдали маълумотлар ва постлардан асар ҳам йўқ. Расмий саҳифа мавжуд эмас.

Тухташев Шерзод Азимович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябрда очилган шахсий профил деярли юритилмайди. Расмий саҳифа мавжуд эмас.

Турсунов Муродулла Холсаидович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга ушбу депутат нисбатан фаоллардан ҳисобланади. Лекин расмий саҳифаси йўқ.

Тўхтабоев Абдурашид Турсунович, Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида очилган шахсий профил виртуал фаоллик бўйича мақтана олмайди. Расмий саҳифа мавжуд эмас.

Умирзаков Акмалжон Ахаталиевич, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда шахсий профилга эга мазкур депутатимиз унга деярли қадам ранжида қилмаслигини саҳифаси ҳувиллаб ётганидан билиб олиш қийин эмас. Лекин ўзи ҳақида батафсил маълумот жойлаштирилган.

Уринбоев Аваз Рустамович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилига эга, бошқаларга нисбатан ноябр ойида анча фаоллик кўрсатган. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Файзиева Дилором Ҳуснитдиновна, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукдаўз шахсий профилига эга, нисбатан фаолроқ депутатлар қаторига киритиш мумкин. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Худоярова Гульшана Бердиназаровна, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда расмий саҳифасига эга бўлиб, оммабоплиги жуда аянчли аҳволда. Шунингдек, ушбу саҳифа ҳам сентябрда ойида очилган ва фаоллиги билан мақтана олмайди.

Худайбергенов Салауатдин, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида очилган шахсий профил шу бўйича қотиб қолган. Расмий саҳифага эга эмас.

Халбутаев Эркин Эргашевич, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда профилига эга камсонли депутатлардан.

Хамракулов Абдуллажон Кадирович, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профили ва расмий саҳифасига эга бўлса-да, фаоллиги ва оммабоплиги билан мақтана олмайди.

Холияров Ёрмамат Бердикулович, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда расмий саҳифасига эга ушбу депутатимиз жуда пассивлиги билан алоҳида «ажралиб туради».

Хамраев Алишер Шоназарович, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида тармоқдан рўйхатдан ўтган мазкур депутат жуда пассивлар қаторига киради.

Ходжаева Мавлудахон Исламовна, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раисининг ўринбосари, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида номига очилган расмий саҳифа ҳозиргача фаоллик кўрсатмай келмоқда.

Хусанова Мухтабар Акбаровна, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябр ойида очилган шахсий профил ўта пассивлиги билан ажралиб туради. Расмий саҳифага эга эмас.

Холбоев Фахриддин Раҳмонқулович, Ахборот ва коммуникация технологиялари масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон экологик ҳаракати депутатлар гуруҳи. Фейсбукда август ойида шахсий профил ва расмий саҳифа очган, лекин энг пассив депутатлардан бири ҳисобланади.

Эшназаров Тулкин Шералиевич, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда яқиндагина (ноябрда) шахсий профил очган депутат энг пассивлар қаторида эсга олинади. Расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Эрназаров Комилжон Юлдашалиевич, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда ўз шахсий профилини очган мазкур депутатимиз нисбатан фаол кўрингани билан расмий саҳифасига эга эмас.

Эшматова Феруза Фарходовна, Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда фақатгина шахсий профилига эга бу депутат пассив фойдаланувчилар қаторига киради. Расмий саҳифаси йўқ.

Эшонкулов Бунёджон Махамадалиевич, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда пассив, тармоқда шахсий профилига эга, аммо расмий саҳифаси мавжуд эмас.

Эргашев Қаҳрамон Пайзуллаевич, Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда сентябр ойида рўйхатдан ўтган мазкур депутат нисбатан фаол бўлса-да, расмий саҳифаси ҳали ишга туширилмаган.

Якубов Шухрат Умматалиевич, Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси, Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда август ойида шахсий профил очган, расмий саҳифага эга эмас. Фаоллиги билан ҳам унчалик мақтана олмайди.

Цветков Владислав Олегович, Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг фракцияси. Фейсбукда шахсий профилига эга бўлиб, асосан фаолиятидан ташқари мавзуларда пост қолдиради (албатта, бу шахсий саҳифа). Ҳозирча расмий саҳифа очмаган.

Кўриб турганингиздек, кўпчилик депутатлар Фейсбукда фақат шахсий профилга эга бўлиб, ҳали саҳифа очишмаган. Биз бу билан уларнинг обрўсига дахл қилмоқчи эмасмиз. Шунчаки маълумот учун эслатиб ўтдик. Қандай хулоса чиқариш уларнинг ўзига боғлиқ.

Шу ўринда бир маълумот: мазкур мақола сайтга жойлаштирилиши билан айрим депутатлардан эътирозлар бўлди. Маълум бўлишича, баъзи депутатларнинг саҳифаси «Фейсбук»нинг «Махфийлик қоидалари»даги созламалар туфайли бошқаларга тўлиқ кўринмас экан. Табиийки, муҳаррирларимиз ижтимоий тармоқларда ҳамма депутатлар билан дўстлашмаган. Шу боис мақоладаги маълумотлар ижтимоий тармоқлар ўрганилган куни муҳарррирларимизга қандай кўринган бўлса, шундайлигича келтирилган. Бизнингча, депутат халқ вакили ҳисобланар экан, унинг профили ҳаммага очиқ бўлиши ва ёзаётганларини барча кўриш-ўқиш-хабардор бўлиш имконига эга бўлиши керак. Шунда ҳеч қандай тушунмовчиликка ўрин қолмайди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг