Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Депутатлар мигрантларга ёрдам бериш бўйича парламент сўрови юборди

Депутатлар мигрантларга ёрдам бериш бўйича парламент сўрови юборди

Депутатлар Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига аҳолини иш билан таъминлаш, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш, фуқароларнинг чет элларда меҳнат қилишига доир қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида парламент сўрови юборишган.

22 октябрда бўлиб ўтган Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш баробарида ўз ваколатларидан фойдаланиб, бошқа долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқишган.

Шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовга онкологик беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича ҳам парламент сўровини юборишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг