Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёнинг энг бой одамлари рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг бой одамлари рейтинги эълон қилинди

Фото: «Forbes»

Forbes журнали дунёнинг энг бой одамлари рейтингини эълон қилди.

Ушбу рўйхатда ҳали ҳам Amazon асосчиси Жефф Безос етакчилик қилмоқда, унинг бойлиги бир йилда 64 миллиард долларга кўпайиб, 177 миллиард долларга етди.

Кейинги ўринни америкалик тадбиркор Илон Маск эгаллади. Бир йил ичида унинг бойлиги 126,4 миллиард долларга кўпайиб, 151 миллиард долларни ташкил қилди. Сешанба куни Tesla электромобиллар ишлаб чиқарувчиси акцияларининг ўсиши ҳисобига бизнесменнинг бойлиги кунига 6 миллиард долларга кўпайгани тўғрисида хабарлар тарқалди.

Бернард Aрно кучли учликдан жой олди. У Louis Vuitton ва Sephora сингари 70 та бренддан иборат империяни бошқаради. Тадбиркорнинг бойлиги бир йил ичида 74 миллиард долларга кўпайиб, 150 миллиард долларга етди.

Кейинги ўринлардан Microsoft асосчиси Билл Гейтс (124 миллиард доллар: +26 миллиард доллар), Facebook асосчиси Марк Цукерберг (97 миллиард доллар: +42,3 миллиард доллар), Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет (96 миллиард доллар: +28,5 миллиард доллар), Oracle асосчиси Ларри Эллисон (93 миллиард доллар: +34 миллиард доллар), Google асосчилари Ларри Пейж (91,5 миллиард доллар: +40,6 миллиард доллар) ва Сергей Брин (89 миллиард доллар: +39,9 миллиард доллар) жой олган.

Ҳиндистонлик тадбиркор, Reliance Industries кенгаш раиси Мукеш Aмбани 84,5 миллиард доллар (+47,7 миллиард доллар) билан илк ўнталикка якун ясаб берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг