Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энди участка уй қуриш ва таъмирлаш учун ҳам субсидия берилади

Энди участка уй қуриш ва таъмирлаш учун ҳам субсидия берилади

Ўзбекистонда эндиликда субсидиялар якка тартибдаги уй-жой, яъни участка уйлар қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитларга ҳам берилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев соҳага бағишланган видеоселектор давомида таъкидлаб ўтди.

«Яъни, уй-жой ҳовлисини кенгайтириш, эски уйини бузиб, 2 қаватли қилиш орқали замонавий қиёфага келтириш истагида бўлган фуқароларимизга кредитнинг 10 фоиздан юқори қисмига субсидия берилади», — деди давлат раҳбари.

Йиғилишда таъкидланишича, эндиликда ипотека кредитини олишда қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилади.

«Бугунги кунда фақат яқин қариндошлар кафил бўла олади. Агар қариндош бўлмаган фуқароларнинг кафил бўлишига рухсат берилса, менимча, бу ҳам адолатдан бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг