Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ер ости бойликлари тўғрисида янги қонун қабул қилинади

Ер ости бойликлари тўғрисида янги қонун қабул қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат лойиҳаси ер ости бойликларидан фойдаланишнинг қуйидаги ресурслари билан муносабатни тартибга солишни кўзда тутмоқда:

  • фойдали қазилмалар;
  • техноген минерал ҳосилалар;
  • ер ости бойликлари макони.

Қайд этилишича, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида саноат қимматига эга бўлган фойдали қазилмаларнинг аввал маълум бўлмаган конини очган ёки аввал маълум бўлган конда фойдали қазилмаларининг қўшимча захираларини ёки янги фойдали қазилмалар ва боғлиқ бўлган компонентларни аниқлаган шахслар пулли мукофот олиш ҳуқуқига эга.

Шунингдек, ер ости бойликлари қуйидагилар учун муддатли фойдаланишга берилади:

  • геологик ўрганиш учун – эллик йилгача бўлган давом этадиган муддатга;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун – йигирма беш йилгача бўлган муддатга;
  • олтин қазиб олиш ишлари учун – уч йил давом этадиган муддатга;
  • фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости бойликлари маконидан фойдаланиш йигирма беш йилгача бўлган муддатга;
  • олтин қазиб олиш ишлари учун – уч йил давом этадиган муддатга;
  • нодир тош хом ашё, полеантологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекцион материаллар намуналарини йиғиш – икки йил давом этадиган муддатга.

Қонун лойиҳаси 6 бўлим, 16 боб ва 124 моддадан таркиб топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг