Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада жиддий ўзгаришлар бўлади

Фарғонада жиддий ўзгаришлар бўлади

Фото: Президент матбуот хизмати

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Фарғона вилоятида бўлиб турибди. Давлат раҳбари вилоятда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга ошириладиган ишларга тўхталди.

Унга кўра:

  • 22 та янги оилавий шифокорлик пункти ва 10 та оилавий поликлиника барпо этилади ва замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.
  • Вилоятда бирламчи бўғинга қўшимча 1,5 мингта штат ажратилади.
  • Бирламчи тиббий хизматда дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилиш учун ажратиладиган маблағлар 3 баробарга оширилади. Бунинг учун, бюджетдан ҳар йили камида 50 миллиард сўмдан ажратилади.
  • Вилоятнинг 40 ёшдан ошган 1 миллионга яқин аҳолиси ўртасида юрак-қон томир ва диабет касалликлари бўйича манзилли скрининг текширувлари ўтказилади.
  • Бунинг учун, «тиббиёт бригадалари» қондаги глюкоза ва холестерин миқдорини ўлчайдиган экспресс-тестлар билан таъминланади.
  • Бағдод, Ёзёвон туманлари ва Қўқон шаҳрида туманлараро шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ташкил этилади.
  • Фарғона шаҳрида – 2 та, Қўқон, Марғилон шаҳарлари ҳамда Бешариқ туманида – 1 тадан туманлараро перинатал марказлар ташкил этилади ва барча туғруқ бўлимлари тўлиқ замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланади.
  • Қува, Бувайда, Олтиариқ, Фарғона, Ўзбекистон, Қўштепа, Риштон ва Тошлоқ туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар билан таъминланиб, каминвазив операциялар ўтказиш йўлга қўйилади.
  • 120 ўрин жойга эга бўлган Болалар тиббий реабилитация маркази ташкил этилади.
  • Вилоятнинг ҳар бир шаҳар ва туман поликлиникаларида болалар бўлимлари фаолияти қайта тикланади, шифохоналарда эса болалар реанимацияси ташкил этилади.
  • Фарғонада, водийда ягона Болалар кардио-хирургия маркази ташкил этилиб, туғма юрак нуқсони бор, юқори технологик операцияга муҳтож болаларни замонавий эндоваскуляр йўл билан хирургик даволаш йўлга қўйилади. Барча даволаш амалиётлари бюджет ҳисобидан амалга оширилади.
  • Нефрология марказининг филиали ташкил этилади ва буйрак трансплантацияси йўлга қўйилади.
  • Гемодиализ ускуналари 2-3 баробарга кўпайтирилади.
  • Вилоятда Ҳиндистон билан ҳамкорликда, Эндокринология маркази ташкил этилади.
  • Давлат-хусусий шериклик асосида, вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази негизида, барча хирургик хизматларни бир жойни ўзида ташкил этувчи замонавий тиббиёт кластери барпо этилади.
  • Вилоят тиббиёт тизими учун фақатгина давлат бюджетидан келгуси беш йилда 5 триллион сўм ажратилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг