Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ яқин кунларда зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни изоҳлади

ФВВ яқин кунларда зилзила бўлиши ҳақидаги хабарларни изоҳлади

Шу кунларда ижтимоий тармоқларда яқин кунларда зилзила содир бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур хабарлар юзасидан баёнот берди. 

«Шу муносабат билан Сизларни бундай ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирамиз. Яна бир бор таъкидлаймизки, бугунги кунда дунёнинг ҳеч бир давлатида зилзила содир бўладиган сана ва ҳатто тахминий вақтни башорат қила оладиган технологиялар мавжуд эмас.

Ўзбекистон сейсмик фаол зонада жойлашгани сабабли баъзида ер силкинишлари содир бўлади. Ҳар доим шундай бўлган», дейилади унда.

Эслатиб ўтамиз, 23 март куни тунда Тошкент вақти билан 01:07 да Тожикистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг