Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гидрометеорология хизмати тоғли ҳудудлар аҳолисига мурожаат қилди

Гидрометеорология хизмати тоғли ҳудудлар аҳолисига мурожаат қилди

Республика Гидрометеорология хизмати тоғли ҳудудлар аҳолисига мурожаат қилди. 

Айтилишича, жорий йил 11-15 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг сезиларли ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, жумладан:

Қашқадарё вилояти: Китоб, Шаҳрисабз туманларида;

Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Бойсун туманларида;

Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал туманларида;

Тошкент вилояти: Паркент, Оҳангарон, Бўстонлиқ туманларида ва Чотқол тизмасининг «Чимён» тоғларида;

Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Аввалроқ 11-12 март кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел юзага келиши мумкинлиги хабар берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг