Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди

Ҳалилилло Тўрахўжаев Олий суд раиси ўринбосари бўлди

Фото: Сенат ахборот хизмати

Парламент юқори палатасининг ўн иккинчи ялпи мажлисида сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш  тўғрисидаги масалани кўриб чиқди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 80-моддаси 3-бандига ва «Ўзбекистон  Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни 9-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ, Ҳалилилло Собиржонович Тўрахўжаевни лавозимда бўлишнинг муддатсиз даврига Ўзбекистон Республикаси Олий cуди раисининг ўринбосари – фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, мазкур қарор билан Лукмон Мухтарович Кадиров, Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Абдурасул Ғаппорович Эрановни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори Ҳалилилло Тўрахўжаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хабар берилганди.

Ҳалилилло Тўрахўжаевнинг Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, тизимда кескин тозалашларни ўтказган эди.  Бунгача эса у Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг