«Instagram»да қайта танлов ўтказилмайди. Ноутбук бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг оиласига берилади
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказаётган танловимизнинг «Instagram»да ўтказилаётган 5-йўналишида баъзи иштирокчилар томонидан ғирромликлар кузатилгани, аксарият иштирокчиларнинг натижаларига спам аралашгани, танловда ҳалол қатнашаётганларни аниқлашнинг имкони бўлмай қолгани учун қайд этилган натижаларни бекор қилганимиз ҳақида хабар берган эдик.
Бироқ аввал маълум қилганимиздек, ҳомийлар томонидан тақдим этилган 5-ноутбук учун бошқа бир танлов ташкил этилмайдиган бўлди. Бу сафар ҳам ғирромлик ва қинғирликлар бўлиши, натижаларга спам аралашиши мумкинлигини инобатга олиб, совринни зиммасидаги бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматнинг оиласига тақдим этишга қарор қилинди. Совға Мудофаа вазирлиги тавсия этган оилага берилади. Зеро, сарҳадларимиз дахлсизлиги йўлида азиз жонини қурбон қилган ҳарбийларимизнинг жасоратини ҳар қанча қадрласак арзийди. Ўйлаймизки, ўқувчиларимиз ва танловимиз иштирокчиларилари ҳам бизни тўғри тушунишади ҳамда қароримизга ҳурмат кўрсатишади.
Эртага отаси ҳарбий бурчини ўташ чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчининг фарзандларига ноутбукни топшириб келамиз. Жараёндан фото ва видеорепортаж шаклида ўқувчилар ҳукмига ҳавола этилади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, танловнинг 2-йўналиши ғолиби бугун эълон қилинди. «Twitter»да ўтказилган мазкур танловда Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Азизжон Аҳмедов ғолиб деб топилди.
Қолган 3 та йўналиш ғолиблари эса 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади. Иштирокчиларидан ҳалол бўлишни, шартларимизга қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз. Акс ҳолда иштироклари ҳисобга олинмайди.
Хабарларимизни кузатиб боринг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter