Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ипотека-банк»: кредит тўловлари бўйича маълумот берилди

«Ипотека-банк»: кредит тўловлари бўйича маълумот берилди

«Ипотека-банк» АТИБ Бухоро филиали бошқарувчиси Э.Мансуров иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Унда «Ипотека-банк» АТИБ Бухоро вилоят филиали бошқарувчиси ўринбосари, фронт офис, бэк офис, чакана хизматлар офис бўлим бошлиқлари, масъул ходимлари, жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирок этди.

«Ипотека-банк» Бухоро филиали бошқарувчиси Э.Мансуров  йиғилганлар эътиборини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонун ва президентнинг «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом»,  «Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5886-сонли қарори ва бошқа ҳужжатлар ижросига қаратди.

Шунингдек, қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар билан савол-жавоблар ўтказилди. Унда қатор таклифлар берилди. Жумладан, Когон шаҳрида истиқомат қилувчи  ҳарбий қисмда ишлайдиган жисмоний шахс Носир Ғаффоров томонидан банкдан микроқарз «Қалқон» кредити олганлиги, барча ҳарбий қисмларда ойлик маоши 25 санадан кейин тушишини инобатга олиб, кредит тўловларини ойнинг 25 санасида белгилашни сўради.

Ушбу саволга «Ипотека-банк» АТИБ Бухоро филиали раҳбарияти томонидан кредит тўловлари бўйича батафсил маълумот берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг