Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИШИД байроғини хонага ўрнатишларини сўраган қотил... ёхуд даъват қурбонлари келтирган қурбонликлар

ИШИД байроғини хонага ўрнатишларини сўраган қотил... ёхуд даъват қурбонлари келтирган қурбонликлар

2017 йил 1 январ, Истанбул.

Ўзбекистонлик Абдулқодир Машарипов Янги йилга ўтар кечаси Истанбулдаги тунги клублардан бирига кириб, одамларга қарата 180 та ўқ узиб, қирғин уюштирди. 39 киши ҳалок бўлди, 122 киши жароҳат олди, улардан 60 нафари хорижлик. «Шайтоний байрам»ни жазолаш ижроси учун жавобгарликни террористик ташкилот ўз бўйнига олган.

 

Абдулқодир Машарипов, ҳудкушлик содир қилиши олдидан.

Машарипов жиноятни шахсан ўзи бирон марта кўришмаган Абу Жиҳоднинг кўрсатмаси бўйича содир этганини тан олди, лекин йўлбошчи уни автомат ва бошқа қуроллар  билан таъминлаган. Аввалига у клуб ёнида полициячини отиб ташлаган, кейин эса 700 дан ортиқ одам бўлган хонага бостириб кириб, автоматдан ўқ узган, сўнгра  граната улоқтирган.

Истанбул жиноят ишлари бўйича судда 57 киши иштирок этган, 51 нафари судга келган.

Террорчининг ўзи ўлимга ҳукм қилишларини сўраган. А. Машарипов клубга ўзи ҳам ўлиш учун келганини айтди, аммо бу содир бўлмади, шунинг учун у ўз миссиясини якунлагани учун қатл қилинишини талаб қилган.

2020 йил сентябр ойида Туркия ОАВларига кўра, Машарипов жами 40 умрбод қамоқ жазоси билан жазоланган.

2017 йил 3 апрел, Санкт-Петербург. Россия фуқаролигини олган 22 ёшли  ўшлик ўзбек Акбар Жалилов  метро вагонида портлаш содир қилди, натижада 16 киши ҳалок бўлди (террорчининг ўзи ҳам бор), 103 киши жароҳат олди.

Россия оммавий ахборот воситаларининг расмий манбаларга таянадиган бўлсак, ўт ўчириш мосламаси ниқоби остида иккинчи портловчи мосламани ишга туширган террорчи Акбар Жалиловнинг боши учиб кетган.  

Акбар Жалилов, теракт куни метрода.

 Жалилов томонидан метро бекатида қолдирилган қўлбола портловчи мослама солинган бошқа сумкада ҳам унинг генетик излари топилган. Бу бомба ишламади ва кейинчалик зарарсизлантирилди. 

2017 йил 7 апрел, Стокголм. Самарқандлик тожик миллатига мансуб 40 ёшли Раҳмат Оқилов юк машинасида Швеция пойтахти Стокголм шаҳридаги пиёдалар йўлкасидан бири бўйлаб катта тезликда пиёдаларни босиб кетди. Ярим километрдан кўпроқ юрганидан сўнг у савдо маркази биносига бориб урилган. Маълум бўлишича, юк машинасида бомба бўлган. Яхшиямки, бомба портламай, фақат унинг машинаси ёниб кетган.

Рахмат Оқилов.

Ҳужум натижасида беш киши, жумладан 11 ёшли бола ҳалок бўлди, 15 нафари турли оғирликдаги жароҳатлар олди. Оқиловнинг ўзи қочиб кетган, бироқ ўша куниёқ ҳибсга олинган ва дарҳол ўз қилмишига иқрор бўлган.

Аниқланишича, у 2017 йил январ ойи ўрталаридан буён жиноятга тайёргарлик кўрган. Кейин Оқилов турли одамларга кўплаб хабарлар юбориб, уларни «Исломий давлат» номидан теракт қилишларини таклиф қилган. Тергов ихтиёрида унинг турли мамлакатлардан келган 20 дан ортиқ одам билан интернет-чатларидаги ёзишмалари матнлари бўлган.

Мисол учун, Раҳмат Оқилов Телеграм мессенжерида дўсти билан рус тилида ёзишмалари чоғида ўзи хоҳлаганча кўп одамни ўлдиришга улгурмаганидан афсусланган: «Ёмон, бир нечтасинигина эзиб ташладим, машина у ерга бормади. Ҳозир аэропортда боши берк кўча.»

Телеграмдаги аввалги ёзувларида у суҳбатдоши билан бомба тайёрлаш «рецепт»иҳақида «маслаҳатлашган».

Раҳмат Оқилов 2014 йилда Швецияга келган, қурилишда ишлаган, яшаш учун рухсатнома ва сиёсий бошпана олишга ҳаракат қилган. 2016 йилнинг ёзида унга Швецияда яшаш учун рухсат берилмаган. Оқилов мамлакатдан мажбуран чиқариб юборилиши керак эди, бироқ у қочишга муваффақ бўлди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири раҳбарининг маълумот беришича, у ўз ватандошларини ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун Сурияга жўнаб кетишга фаол чақирган. Шунингдек, у 2017 йил феврал ойи охирида Оқиловга нисбатан «Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид солувчи материалларни тайёрлаш ёки тарқатиш», «Диний ва экстремистик ташкилотларда иштирок этиш» моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилганини тасдиқлади.

2018 йил 7 июн куни Стокголм туман суди Раҳмат Оқиловни Швеция пойтахти марказида юк машинаси билан қасддан одамларни уриб юборишда айбдор деб топиб, бу ҳаракатларни террорчилик ҳаракати деб баҳолаган ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.

Туман суди ушбу ҳужум «Швецияда содир этилган энг оғир жиноятдир», деб таъкидлади. Жараён давомида террорчи содир этган ваҳшийлигидан пушаймонлик аломатларини билдирмаган.

Швецияда умрбод қамоқ жазоси шуни англатадики, «умр» қамоқ жазосининг ўртача муддати 16 йил (лекин камида 10 йил), максимал муддати эса 34 йил. Яъни, ҳеч ким у ерда бундан ортиқ ўтирмаган.

Суд шунингдек, агар Оқилов қачондир озод қилинса, у Швециядан депортация қилиниши ва бу мамлакатга қайтиши тақиқланиши ҳақида қарор чиқарди.

2017 йил 31 октбяр, Америка.

Етти йил аввал бу ерга грин кард орқали кўчиб келган Ўзбекистон фуқароси Сайфулла Соипов ижарага олган юк машинасида йўлга чиқди. У шунчалик хотиржам эдики... бошқалар ҳам. Бирданига Сайфулла машинасини велосипедда кетаётган бир гуруҳ аргентиналикларнинг (коллежни битирган 10 нафар дўстлар 30 йиллигини нишонлаш учун йўлга отланишган эди) устига ҳайдаб боради, улардан беш нафари ҳалок бўлган. У шунингдек, яна бир неча одамларни босиб кетади ва жароҳатлайди.

Кейинчалик Соипов бомба ўрнатилган автомобил ўша қуёшли кунда кўплаб қурбонлар бўлган Бруклин кўпригига киришни режалаштирганини тан олди, аммо мактаб ўқувчиларини олиб юрадиган автобусга урилиб тўхтаб қолгани унинг режасини чипакка чиқаради.

Сайфулла Соипов, теракт амалга оширилган юк машинаси.

У капоти ғижимланган машинадан тушиб, «Аллоҳу Акбар!», деб қичқирди, қўлида иккита тўппонча билан кўча бўйлаб мақсадсиз югурди. Полициячи унга бир неча марта ўқ узган ва ўқлардан бири унинг сон қисмига теккан.

Қотил шаҳар касалхонасига олиб кетилган. Қилмишига иқрор бўлган Сайфулла ўзидан жуда мамнун эканини айтади ва шифохона палатасига машинасидаги ИШИД байроғини осиб қўйишни сўраган, аммо рад жавобини олган.

Сайфулла сўроқ пайтида ҳужумдан тахминан бир йил олдин Америкада теракт уюштиришни режалаштирганини, икки ой аввал эса имкон қадар кўпроқ одамни ўлдириш мақсадида бу ишни машинада амалга оширишга қарор қилганини айтди. У «Ислом давлати» террорчилик ташкилоти раҳбари Абу Бакр Бағдодийнинг нутқларини эшитиб шу қарорга келганини айтади.

Федерал қидирув бюроси унинг телефонидан 90 га яқин видео, жумладан, ИШИД ташвиқотига оид ўнлаб видеоларни топди. Ёзувларнинг бирида жангарилар маҳбуснинг устидан танк билан қандай ўтиб кетгани, иккинчисида – бошни кесиш саҳнаси, учинчисида – эркакнинг юзига қандай ўқ узилгани тасвирланган.

Соиповнинг теракти Нью-Йоркдаги қурбонлар сони бўйича 2001 йил сентябрь ойидан бери содир бўлган энг йирик теракт бўлди.

2022 йил 5 апрел, Эрон.

Энг машҳур қадамжоларидан бири бўлган Машҳад шаҳридаги Имом Ризо масжидида асли ўзбекистонлик 21 ёшли Абдуллатиф Муродий уч нафар уламога пичоқ билан жароҳат етказди. Эрон матбуотига кўра, жиноятчи уларнинг ҳар бирига камида 20 мартадан пичоқ уриб жароҳат етказган.

Биринчи ҳужумга учраган Муҳаммад Аслоний воқеа жойида вафот этди, иккинчиси, Дарай исмли уламо касалхонада; учинчиси ногирон бўлиб қолди. Учала уламо ҳам Машҳаднинг ижтимоий ва маданий ҳаётида фаол иштирок этган дўстлар эди.

Мамлакат расмийлари ҳодисани «қотиллик ва қўрқитиш мақсадида» амалга оширилган теракт сифатида баҳолади. Бу воқеалардан бир йил олдин Муродий Покистон орқали Эронга ноқонуний равишда кириб келган. Унинг аниқ қачон Ўзбекистонни тарк этгани маълум қилинмаган.

Абдулатиф Муродий.

Суд Абдулатиф Муродийни «жамиятга қарши қурол кўтаришда», айбдор деб топди ва кўп ўтмай, 7 июн куни уни осиш билан ўлимга ҳукм қилди.

Ҳукм 20 июн куни мамлакатнинг аҳолиси энг зич жойлашган иккинчи шаҳри Машҳадда жойлашган Вакилобод қамоқхонасида ижро этилди. 

Интернет материаллари асосида тайёрланди

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг