Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Испарта: атиргул ва бинафшаранг лаванда далалари ястанган макон

Испарта: атиргул ва бинафшаранг лаванда далалари ястанган макон

Туркия ғарбидаги Испарта шаҳри сайёҳлар орасида ўзининг гул боғлари билан машҳур бўлиб, ушбу экотуризм масканида ранг-баранг атиргул боғлари ҳамда бинафшаранг лаванда далалари билан минглаб ташриф буюрувчиларни ўзига ром этиб келади.

Ҳудуднинг турли спорт фаолиятлари, лаззатли таомлари ва муҳташам боғлари каби ширин гул ифори ва ҳайратланарли табиат мўъжизалари Испартани «албатта ташриф буюрилиши керак бўлган ҳудуд»га айлантирди. Бундан ташқари, «2023 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 50 та жой» рўйхатига кирган Туркиянинг машҳур «Кўллар ҳудуди»нинг бир қисми ҳам Испарта чегаралари ичида жойлашган.

Атиргул ва лавандалар мамлакати

Туркиянинг атиргул маркази бўлган Испарта дунёда етиштириладиган атиргул ёғининг 65 фоизини ишлаб чиқаради. Ҳудуддаги атиргуллардан атиргул локуми, атиргул мураббоси каби мазали егуликлар ҳам тайёрланади ва замонавий заводларда қайта ишланади. Шунингдек, атиргул суви, атиргул ёғи, атиргул парфюм ва кремлари каби турли хил косметика маҳсулотлари ҳам ишлаб чиқарилади. Май ва июн ойларининг охирида бўлиб ўтадиган йиллик атиргул йиғим-терим маросими аҳоли ва меҳмонлар томонидан кенг нишонланади.

Атиргулдан ташқари, Испарта айни пайтда лаванда етиштириш билан ҳам машҳур. Бугунги кунда Испарта вилоятининг Кечиборлу туманидаги Куюжак қишлоғидаги лаванда боғлари Туркия лаванда етиштиришининг 90 фоизини ташкил қилади. Ўрим-йиғимдан кейин нам ёки қуритилиб ишлов берилган лаванда кейинчалик кремлар, совунлар, ёғлар, одеколон ва бошқа маҳсулотларга айланади. Атиргул йиғим-теримидан сўнг, лаванда ҳосили июл ойининг охиридан август ойининг ўрталарига қадар йиғиб терилади.

Кўллар ҳудудининг ёрқин юлдузи

Испартанинг жозибасини атиргул ва лаванда боғлари билан бирга Ўрта ер денгизи ҳавзасидаги бир қанча кўллар жойлашган Кўллар ҳудудининг бетакрор табиатида кўриш мумкин. Испартадаги энг катта кўллар Эгирдир ва Ковада. Эгирдир CittaSlow шаҳри бўлиб, туманнинг машҳур олма боғлари билан ўралган ажойиб табиат мўъжизаси Эгирдир кўли бўйида жойлашган.

Кўл атрофида пиёда ёки велосипедда юриш, қайиқда саёҳат қилиш ва кўл бўйидаги ресторанларда янги тутилган балиқлардан тановул қилиш каби унутилмас саргузаштларга эга бўлиш мумкин. Эгирдир кўлида иккита орол бор: нисбатан кимсасиз бўлган Жoн оролига кўпинча чодир қуриш ва пикник қилиш мақсадида ташриф буюрилади. Яшил оролда эса ёғоч уйлар ва тор кўчалардан иборат қишлоғ мавжуд. Орол таниқли насроний маскани ҳисобланган Ая Стефанос черкови билан машҳур.

Туманда Эгирдир кўлидан ташқари Шарқий Рим даврига оид Эğирдир қалъаси ва 800 йиллик Хизирбей масжиди ҳам бор. Ковада ўзининг ноёб флора ва фаунаси билан манзарали муҳитни таклиф этади ва кўл атрофидаги миллий боғнинг хушманзара табиатини суратга олиш, ёввойи табиатни кузатиш, пиёда сайр қилишни хуш кўрадиганлар учун мукаммал маскандир.

Тарих ва табиат ўртасидаги треккинг саргузаштлари

Кўллар ҳудудида бир нечта қадимий шаҳарлар мавжуд бўлиб, пиёдалар учун йўлаклар ушбу жойларни саёҳат қилишнинг идеал усулини таклиф қилади. St.Paul ва Писидия йўллари Испарта вилоятидаги археологик ҳудудлардан ўтади. Туркиянинг энг узун пиёда йўлларидан бири бўлган St.Paul йўли Испартанинг Чандир қишлоғидаги Язили каньонидан ўтиб, Анталиянинг Перге шаҳригача чўзилган. Кислород омбори бўлган ушбу каньон ибодатхоналари ва қоя ёзувлари туфайли тарихий аҳамиятга эга.

Адададаги Троян ва императорлар ибодатхонаси, Зевс Мегистос-Серапис ибодатхонаси каби муқаддас жойларни зиёрат қилгандан сўнг, Август ибодатхонаси, Рим ванналари ва Писидия Антиохиядаги монументал фаввора каби антик давр иншоотларни кўриш мумкин. Қадимий шаҳардан топилган топилмалар SittaSlow тармоғининг яна бир аъзоси – Ялвач шаҳри музейида намойиш этилмоқда.

Псидия минтақадаги яна бир диққатга сазовор пиёда йўли бўлиб, Испартадаги қадимий Адада, Антиохия ва унинг атрофидаги шаҳарларни зиёрат қилиш имкониятини беради. Маршрутдаги энг таниқли ва тарихий маскан Сагалассос қадимий шаҳридир. Бурдурнинг Агласун туманида жойлашган Сагалассосда 1800 йиллик Антонин фаввораси мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг