Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кадастр тизимида «тозалаш ишлари» бошланди

Кадастр тизимида «тозалаш ишлари» бошланди

Иллюстратив фото

Халқимизга беминнат, ҳалол меҳнат қилиш ва бу орқали уларнинг ишончини қозонишдан кўра лавозимини суистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаганлар минг афсуски орамизда мавжуд, дейилади Давергеодезкадастр қўмитаси ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 10 июль куни кадастр йўналишида ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 

«Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади. 

Ҳурматли фуқароларимиз ва тадбиркорларимиз. Агарда Сиз юқорида айтиб ўтилган йўналишлар бўйича коррупцион ҳолатларга дуч келсангиз бизга (телеграм бот @ygkuzbot, электрон почта 01@ygk.uz) хабар беринг», дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг