Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Санжар Машриқий

Худодан сўраб, бекор ётма! (арман халқ мақоли)

«Катта одам айтди-ку, бажаради»...

«Катта одам айтди-ку, бажаради»...

Амалдорлар ваъда беришга жуда уста. Ваъда берар экан тилларидан «халқни рози қилиш», «оқилона сиёсат» каби атамалар бот-бот такрорланади. Берилаётган бундай ваъдаларга ишонмаслик қийин. Ваъдани бажариб қўядигани ҳам бор, бажармайдигани ҳам бор. Бизнинг халқ ваъданинг ўзини эшитади, натижа эса «Қундуз бобонинг эртаклари» бўлса ҳам, суриштирмайди. «Президентимиз номидан ваъда беряпти-ку, алдамас» деган илинж ишончга айланади, аммо натижа доим ҳам биз кутгандай бўлавермайди. Бажарилмаган ёки амалга ошмаган ишларни эса ё узр сўраш, ё бўлмаса бошқа баҳоналар билан ёпиб юборишмоқчи бўлади. Шундаям кимдир бу масалани кўтарса, акс ҳолда ими-жимида силлиқина чиқилади вазиятдан.

Одамнинг қулоғига хуш ёқадиган ваъдалар ва уларнинг амалдагиси фарқ қилади. Масалан, ўтган йили баҳорида Президент Шавкат Мирзиёев «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастури бўйича ўтказган селектор йиғилиши давомида электр энергияси ва табиий газ таъминоти муаммосини кўтариб, Энергетика вазири Алишер Султоновдан ҳисобот талаб қилганди. Вазир ҳам давлат раҳбарига, ҳам халқимизга «Жорий йилги куз-қиш мавсумида электр энергияси бўйича муаммо бўлмайди» деб ваъда берганди. Кейин-чи кейин… Бирин-кетин электр узилиши, Чироқчидаги воқеалар, хуллас, йил бўйи энергия муаммолари учради ва ҳамон бу давом этмоқда. Муаммолар учраётган бир пайтда «Xabar.uz»да «Энергетика вазирига: Ёзда ҳам, қишда ҳам электр ўчмайди деган ваъда берувдингиз, эсингиздами?» номли мақола ҳам чоп этилди. Вазирлик эса жавоб бермади. Тўғри-да, бажарилмаган ваъдани қандай изоҳлайди!?

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси Абдураҳмон Абдувалиев Олий Мажлис Сенатининг 20-21 октябрь кунлари бўлиб ўтган ХХ ялпи мажлисидаги чиқишида яқин 3 йил ичида Ўзбекистондаги барча тупроқ йўллар асфальтланиши, 4 йилдан сўнг эса таъмирталаб йўллар қолмаслигини маълум қилди. Эшитилиши қандай ёқимли!

Йўлларнинг носозлиги халқимизнинг азалий ва кўҳна дардларидан десак, адашмаймиз. Абдураҳмон Абдувалиевнинг «Президентимизнинг топшириқлари» билан деганини тушундик, аммо кейинги гапларини озгина «тушунмадик». Қўмита раиси шундай гапирдики, биз ҳатто «раҳмат» дейишимизга озгина қолди. Шу ўринда солиқ тўловчи эканлигимиз, таъмирланажак йўллар шу пуллар ҳисобидан бўлишини ўйладик.

Ҳурматли Автомобиль йўллари қўмитаси раиси (3 йилдан сўнг ким шу вазифада бўлса ҳам) Абдураҳмон Абдувалиев сизнинг ислоҳотни амалга оширишингизга ишонамиз, агар бажара олмасангиз…нима бўлади?..

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг