Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Келин-куёв тиббий кўрикдан ўтишни истамаca...

Келин-куёв тиббий кўрикдан ўтишни истамаca...

Фото: «Med.id1492.com»

ССВ Матбуот хизматининг никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти, роли, йўл-йўриқлари ҳақидаги саволларига Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова жавоб берди.

—  Никоҳланувчиларни тиббий кўрикдан ўтказишни рақамлаштириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига кўра, эндиликда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари, хусусан, кўп тармоқли марказий поликлиникалар ўртасида никоҳланувчиларнинг ягона автоматлаштирилган электрон базасини шакллантириш белгиланган.

Шу тарзда ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари ўртасида интеграцион ахборот тизимини яратилади.

Бундан кутилаётган натижалар қуйидагилар:

инсон омилини камайтириш;

натижаларни сохталаштиришнинг олдини олиш;

шифокорни эркин танлаш;

ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш;

сифат ва самарадорликни ошириш;

тиббий кўрикдан ўтиш жараёнини назорат қилиш;

тиббий кўрикдан ўтиш жараёнидаги вақтни тежаш.

— Бўлғуси жуфтликлар тиббий кўрикдан ўтишни истамаca, қандай йўл тутилади?

— Иш тажрибамиз давомида бўлғуси келин-куёвлар тиббий кўрикдан ўтмасликка ҳаракат қилиш ҳолатлари ҳам учраб туради.

Кўпинча бунга ўз саломатлигига бўлган ҳаддан ортиқ ишонч сабаб бўлади. Бундан ташқари, ўз ҳуқуқларини билмаслиги, тиббий хизматларнинг бепул эканидан хабарсизлиги ҳам асосий сабаблардан.

Бундай эътиборсизлик натижасида носоғлом фарзандлар дунёга келиш эҳтимоли ортади. Тиббий кўрик нафақат бўлажак авлодни соғлом дунёга келтириш учун, балки ёшлар орасида учраб турадиган ирсий касалликларнинг ҳам олди олинишига хизмат қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг