Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинмоқда

Кучли таъсир қилувчи дорилар савдоси билан шуғулланганлар қўлга олинмоқда

Фото: Президент матбуот хизмати.

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бағдод туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Г.Д. «Қоракўл» МФЙ ҳудудидаги дорихонада норасмий фаолият юритиб, фуқаро М.Х.га 100 дона «Габапентин канон» номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 250 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонада 623 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «J.I.» МЧЖга қарашли дорихонаси сотувчиси Б.С. фуқаро Ж.Н.га шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 2 қути «Бензанол» номли дори воситасини 100 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 300 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг