Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

LG NeoChef микротўлқинли печи: уй ташвишларини эмас, вақтни қадрлайдиган аёллар учун!

LG NeoChef микротўлқинли печи: уй ташвишларини эмас, вақтни қадрлайдиган аёллар учун!

Емоқ учун овқат тайёрламоқ, ёки овқат тайёрламоқ учун емоқ – қай бирини танлайсиз? LG Electronics компанияси муҳандислари томонидан ишлаб чиқилган инновацион технологиялар бу саволга осонгина жавоб топиш имконини беради.

Маиший масалаларга энг кам вақт сарфлаб, ўз ҳузур-ҳаловатингиз учун яшашни ўрганинг! LG NeoChef MH6336GIB микротўлқинли печи Сизга ортиқча харажатларсиз тансиқ егулик тайёрлаш имконини беради. Сиз ишдан қайтганингиздан сўнг вақтингизда ошхонада чўмич ёки капгир билан эмас, яқин инсонларингиз билан ўтказишингиз лозим. Зеро сиз ошхонага эмас, уйингизга келасиз! Қулай, ўзига хос услубда ишланган, энг муҳими, энг нозик дид соҳиблари талабларига ҳам жавоб бера оладиган LG NeoChef микротўлқинли печи ўзининг улкан имкониятлари билан ҳаётингизни енгиллаштиришдан ташқари бежирим дизайни билан хонадонингизга файз бағишлайди.

Ҳар қандай микротўлқинли печнинг асосий вазифаси егуликни ҳар тарафлама тенг иситиб беришдан иборат. Ички қисмларигача кириб борувчи ҳароратнинг аниқ назорати туфайли (1000 Вт) егуликнинг фақат четки қисмлари эмас, тўлалигича иситилишини таъминлайди. Smart Inverter технологияси магнетронга нурланишни энг юқори кўрсаткичларда эмас, белгиланган режимга кўра генерирлаш имконини беради ва бу ўз навбатида егулик тайёрлаш тезлигини 1,5 баробар ошириш имконини беради.

Бундан ташқари егулик қуриб қолган ва совуқ қисмларсиз тайёр бўлади. LG NeoChef микротўлқинли печи билан тайёрланиши мумкин бўлган таомлар хилма-хиллиги ҳар қандай ресторан таомномаси билан беллаша олади. Бу техниканинг гриль, ёпиш, куйдириш, эритиш, қиздириш каби функцияларидан ташқари йогуртлар тайёрлаш имконияти жуда ажойибдир. Шу тарзда сизнинг кунлик таомномангиз сезиларли даражада кенгаяди.

Ўз яқинларингизни нонуштага янги тайёрланган булочкалар, тушликка сабзавотлар билан пиширилган қўй гўшти, кечки овқатга мазали балиқ каби таомлар билан хурсанд қилиб, ҳафта давомида рационни ўзгартириб боринг.

Ички ҳажмининг катталиги, олтибурчаки платформага жойлаштирилган қулай айланувчан столча, мазкур моделдаги микротўлқинли печнинг яққол афзаллигидир.

Албатта, ҳар қандай уй бекаси ўз оиласи ҳақида қайғуради. Шу боис барча LG NeoChef микротўлқинли печлари антибактериал қоплама билан жиҳозланган ва бу ўз навбатида маҳсулотларни микроб ва бактериялардан фаол ҳимоялайди. Easy Clean тизими эса печ юзасини кимёвий воситаларсиз тез ва самарали тозалаш имконини беради. Губка билан бир нечта ҳаракат қилсангиз кифоя – маиший техникангиз ярқираб қолади!

LG NeoChef микротўлқинли печидан нафақат уй бекалари, балки болалар ҳам фойдаланишлари мумкин. Чунки у шунча имкониятларига қарамай фойдаланиш учун жуда содда ва қулай. Бошқарув панелида автоматик дастурлар ўрнатилгани туфайли мактабдан оч келган ўқувчи зудлик билан қисирлайдиган товуқ тайёрлаб олиши ёки пиццани иситиши мумкин.

Ички қисмидаги ёрқин нурлар таом тайёрлаш жараёнини кузатиб бориш имконини беради. Бу ўз навбатида микротўлқинли печни нафақат самарали, балки камчиқим тарзда ишлатиш демакдир.

LG компаниясининг олдинни кўра олувчи ва прогрессив фикрловчи ошхона техникалари шу пайтга қадар ҳам бир неча марта ўзининг ҳар бир хонадонга лойиқлигини исботлаган. Уй бекалари унинг қулайлиги, таом тайёрлаш сифати, хавфсизлиги, аниқ ишлаши ва экологияга безарарлигини юксак қадрлайдилар. Вақтни тежовчи ва ички туйғуларни ифодаловчи LG NeoChef микротўлқинли печи сиз техникага эмас, техника сизга ишлашининг ёрқин намунасидир.

Бу «ақлли» ёрдамчи ҳақидаги барча маълумотларни сайтимиздаги ушбу ҳавола орқали топишингиз мумкин.

LG маҳсулотларини харид қилиш бўйича қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилинг:

  • «Fleshka» технобозори (собиқ «Малика» фабрикаси);
  • «Ипак Йўли» бозори (собиқ «Абу-Сахий»);
  • MEDIAPARK Bozori тармоқлари (+998 71 203 77 07);
  • «GOODZONE» дўконлари тармоғи (+99871 207 03 07);
  • «Credit Asia» дўконлар тармоғи (+998 78 140 00 11);
  • «Next» СКМдаги LGнинг расмий дўкони (+99895 143 00 03).

Сервис хизматлари масалалари бўйича эса, илтимос, LG харидорларини қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат этинг: 0800 120-22-22. Ўзбекистон аҳолиси учун ушбу рақамга қўнғироқ бепул. Муҳим: рақамни тўлиқ териш лозим.

LG Uzbekistan расмий саҳифаларини ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:

Facebook: fb.com/LGUzbekistan

Instagram: @LGUzbekistan

Telegram: t.me/lguzbekistan

Реклама ҳуқуқи асосида

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг