Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муваффақиятнинг сири нимада?

Муваффақиятнинг сири нимада?

Муваффақият қозонган кишилар мақсадга эришиш учун бор куч-қувватларини ўзларида жамлашни одат қилганлар. Улар ўз хатти-ҳаракатларини турли йўналишларга сочиш ўрнига шундай йўл тутишган.

Агар сиз муваффақиятсизликка дуч келсангиз, фикрларингизни жамлаб, муваффақиятсизлик сабабларини қидиринг. Далилларнинг юзига тик боқинг, ана шунда хатоларни такрорлаш хавфидан халос бўласиз.

Муваффақиятсизлик учун ўзингиздан масъулиятни олиб ташламанг, уни бошқа кишининг гарданига ҳам юкламанг. Сиз қандай ҳаракат қилган бўлсангиз, муваффақият шу тарзда келади. Дейлик, тоат-ибодатда муваффақиятсизликни тилга олсангиз, унинг такрорлаш эҳтимолини ўзингизга жалб этган бўласиз.

Куч-қувватни жамлаш сизга яна бир қимматли хислат – ажойиб хотирани эгаллашингизга ёрдам беради.

Таниқли архитектор Френк Алойд Райт машҳур журналлардан бирига интервью берган эди. Ушбу интервью икки соат давом этди, аммо мухбир ҳеч нимани ёзмади. Райт қизиқиб, нега ҳеч нарсани қайд этмаётганини сўраганида, у ҳаммасини хотирасига ёзиб олганини айтиб жавоб берди.

Эртаси куни Райт ўзининг интервьюси ёзилган қоғозни олди. Унда ўзаро суҳбатнинг бирор тафсилоти тушиб қолмаган эди. Матнда зиғирча ноаниқликни ҳам топиб бўлмасди.

Куч-қувват ва фикрни бир жойга жамлаш одати фақат тинглашга ёрдам бермай, шу билан бирга нимани кўрсангиз ва эшитсангиз, барчасини эслатишга кўмаклашади. Биз кўпинча танишган одамларимизнинг исмини икки дақиқадан сўнг унутамиз, бунинг асосий сабаби шундаки, у биринчи марта исмини айтган пайтда биз бор диққатимизни бир жойга тўплаш қобилиятига эга бўлмаймиз.

Айтишларича Жеймс А.Фарли исмларни эслаш бўйича жуда кучли хотирага эга бўлган. У ўзининг тизимидан фойдаланган. Фарлига бирор кишини таништиришса, бу исмни ҳарфлаб айтишни илтимос қилар экан. Ёки аксинча, ўзи ҳарфлаб такрорлар ва ўша одамдан, тўғри айтдимми, деб сўрар экан.

Эндрю Карнеги шундай маслаҳат берган: «Тухумларнинг ҳамасини битта саватга солинг, сўнгра уни кузатинг, биттаси ҳам тушиб қолмасин». Карнеги худди шу тарзда фикрни жамлаш орқали Америкада пўлат қуйиш корпорациясига асос солди.

Муваффақиятга эришмоқчи бўлган киши, одатда, ўзининг барча ресурсларини битта мақсадга жамлайди ва нияти ушалмагунча шу йўлдан кетаверади. Ва фақат ана шундан сўнг ўз олдига янги мақсадларни қўяди.

Сизнинг фикрларни жамлашга нисбатан муносабатингиз қандай? Ҳаётдан нималар исташингизни аниқ биласизми? Уни амалга ошириш учун яққол, равшан режангиз борми? Агар бўлса, кейинги қадамингизда мақсадингиз сари шундай кучли жамланиш рўй бериши керакки, ҳар қандай тўсиқ ҳам сизни йўлингиздан чалғитишга мажбур этмасин.

Ёдингизда бўлсин, сиз барча чеклашларни миянгизга ўзингиз жойлаштиргансиз. Уларни бартараф этиш учун бутун диққат-эътиборни, кучингизни битта жойга жамланг, ана шунда сизни ҳеч нарса тўхтата олмайди.

(Наполеон Хилл китобидан)

 

 

 

 

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг