Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Навоийда энг катта муаммолардан бири — экология. Вилоятда кескин ўзгаришлар қилинади

Навоийда энг катта муаммолардан бири — экология. Вилоятда кескин ўзгаришлар қилинади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев бугун Навоийда бўлиб турибди. Амалдаги давлат раҳбари вилоятда экология бўйича вазият оғир эканини таъкидлаб ўтди.

«Навоийнинг оғир иқлим шароитида ишлаб келаётган одамларимиз саломатлигини асраш мақсадида, вилоятда «яшил ҳудудлар»ни кўпайтириш ишлари изчил давом эттирилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, вилоятда қуйидаги ишлар амалга оширилади.

- Вилоятдаги барча шаҳар ва туманлар марказида жами 500 гектар яшил майдонлар ва жамоат парклари ташкил этилади.
- Учқудуқ тумани, Навоий ва Зарафшон шаҳарларида ҳар йили камида 100 минг тупдан мевали ва манзарали дарахтлар экилади ҳамда «яшил белбоғ» яратилади.
- Конимех, Томди ва Учқудуқда жами 100 минг гектар майдонда «яшил қопламалар» барпо қилинади.
- Шу билан бирга, Томдида 55 минг гектар майдонда «Оқтоғ» ва Учқудуқда 1,2 миллион гектар майдонда «Марказий Қизилқум» қўриқхоналари ташкил этилади.
- Саноат корхоналарининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсирини камайтириш мақсадида алоҳида дастур қабул қилинади.
- 600 дан ортиқ чанг тозалаш ускуналари ўрнатилади ва модернизация қилинади. Бу орқали, ҳавога чиқиндилар 25 фоизга камайтирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг