Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Оҳангарон туманига янги ҳоким тайинланди

Фото:Тошкент вилояти ҳокимлиги

Шу вақтга қадар «Ўзбекчорванасл» бош директори бўлган Абдурасул Абдуллаев Оҳангарон тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.

А. Абдуллаев 1968 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган. Миллати ўзбек. Маълумоти олий. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида банк тизимида бир қатор лавозимларда ишлаган.

А.Абдуллаев 2019 йил март ойида Халқ банки раиси лавозимидан «Ўзбекчорванасл» раҳбарлигига тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Пискент туманида тўртта секторга янги раҳбарлар тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг