Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди

Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди

Фото: Xabar.uz

2024 йилнинг ёзи иссиқлик ва намлик бўйича рекордларни янгилаши мумкин, дея огоҳлантирмоқда иқлимшунослар. Берклидаги Калифорния университети олимлари томонидан тайёрланган прогноз экватор бўйлаб катта ҳудудларни, жумладан, Ҳиндистон ва Африканинг катта қисмини, Марказий ва Жанубий Америка ва Австралияни, шунингдек, АҚШнинг бир қисмини қамраб олади.

Олимлар Эл-Ниньо ҳодисасининг глобал ҳароратнинг ошишига таъсирини таҳлил қилди. Эл-Ниньо - табиий иқлим ўзгаришининг иссиқ даври саналади. Глобал исиш даврида бу ҳодиса ўз оқибатларини янада кучайтирмоқда.

Олимларнинг таъкидлашича, энг юқори ҳарорат Эл-Ниньо чўққисидан тахминан беш ой ўтгач содир бўлади. Охирги чўққи 2023 йил декабрига тўғри келди. Таҳлиллар шуни кўрсатдики, 2024 йилда тропик минтақада ўртача максимал нам ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича 26,2 даражани ташкил қилади. Унинг аввалги ҳарорат рекордини янгилаш эҳтимоли 68 фоизни ташкил этади.

Шимолий Ҳиндистон каби тез-тез нам иссиқликдан азият чекадиган ҳудудларда бу ёзда рекорд даражадаги иссиқлик ва намликнинг 50 фоиз эҳтимоли бор. Саҳал минтақасида (Сахара чўллари ва Ғарбий Африка саванналари орасидаги ўтиш зонаси) хавф 35 фоизга баҳоланмоқда.

Олимлар иссиқлик ва юқори намликнинг комбинацияси жуда хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирдилар. Кўпчилик қуруқ иссиқликка тоқат қила олади, аммо нам иссиқлик тана учун жуда стрессдир. Ҳаво қанчалик нам бўлса, тер шунчалик кам буғланади, бу тернинг совутиш таъсирини камайтиради ва тана ҳароратини нормал сақлашни қийинлаштиради, деб хабар беради Geophysical Research Letters.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг