Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимлар инсон қаришининг уч босқичини аниқладилар

Олимлар инсон қаришининг уч босқичини аниқладилар

Фото: «Ria.ru»

АҚШда Стэнфорд университети тадқиқотчилари одам организмида кунлик қариш ҳақидаги тушунча устида баҳслашиб, тана сезиларли ўзгарадиган ёшга оид учта нуқта ҳақида маълум қилишди. Бу ҳақда «Focus» нашри хабар бермоқда.

Олимлар 18 ёшдан 95 ёшгача бўлган 4263 кишининг қон плазмасини текширдилар. Уч мингга яқин турли хил оқсилларни ўрганиб чиқиб, уларнинг нисбати ўнлаб йиллар давомида ўзгармаган деган хулосага келишди. Бироқ 34, 60 ва 78 ёшдаги кишиларнинг оқсил даражасида сезиларли ўзгаришлар аниқланди.

Умуман олганда, ушбу тебранишлар организмдаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлиши мумкин, дейилади тадқиқотда. Оқсиллар ёки қон таркиби қаришга қандай таъсир кўрсатиши ҳали номаълум. Бироқ сичқонлар устида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики, ёшлардан катталарга қон қуйиш ижобий таъсир кўрсатади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг