Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ортиқхўжаев бир қатор раҳбарларни ишдан олди

Ортиқхўжаев бир қатор раҳбарларни ишдан олди

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев бугун, 24 ноябрь куни Учтепа тумани ҳокимлигида йиғилиш ўтказган.

Қайд этилишича, ҳоким баъзи масъулларнинг ўз вазифасига лоқайд, масъулиятсизлик, юзаки ёндашиш ҳолатлари ҳамон мавжуд эканлигини кескин танқид қилган.

Хусусан, бундай ҳолатлар мактаблар, жумладан, синфлардаги давомат, таълим сифати, битирувчиларнинг олий ўқув юртларига киришидаги паст кўрсаткичлар, шунингдек, мактабгача таълим, қурилиш, маҳаллалардаги тозалик, кичик корхоналардаги иш шароитининг талабга жавоб бермаслиги, кўчат экиш жараёнидаги юзакичилик, чиқиндиларни вақтида олиб чиқиб кетилмаслигигида акс этган.

Ишда йўл қўйган камчиликлари учун туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Исматов, Л. Алманов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи Н. Хантўраева, халқ таълими бўлими бошлиғи Ў. Қурбонов ҳамда туризм ва спорт  бўлими бошлиғи Б. Насибалиев лавозимидан озод этилган. Туман ҳокими Ф. Абдуллаевга ҳайфсан берилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг