Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўтган йили Ўзбекистонга қайси давлатдан энг кўп сайёҳ келгани маълум бўлди

Ўтган йили Ўзбекистонга қайси давлатдан энг кўп сайёҳ келгани маълум бўлди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил январь-декабрь ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадда ташриф буюрган чет эл фуқаролари сони 1,5 миллион кишини ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан ушбу кўрсаткич 77,7 фоизга камайди.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотида қайд этилган. 

2020 йилда Ўзбекистоннинг 2 миллион фуқароси сайёҳлик мақсадида мамлакатни тарк этди, бу 2019 йилга нисбатан 76,3 фоизга паст.

Ўзбекистонга келган чет элликларнинг энг катта оқими қуйидаги давлатлардан қайд этилди:

- Қирғизистон - 508 минг киши (барча келганларнинг умумий сонидан 33,8%),
- Қозоғистон - 424,1 минг киши (28,2%),
- Тожикистон - 337,5 минг киши (22,4%),
- Россия - 81,6 минг киши (5,4%),
- Туркманистон - 60,6 минг киши (4%),
- Озарбайжон - 2,2 минг киши (0,1%) ва
- Белорусия - 1,6 минг киши (0,1%)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг