Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон делегацияси «Халқаро асаларичилар форуми 2019»да фахрли ўринни эгаллади

Ўзбекистон делегацияси «Халқаро асаларичилар форуми 2019»да фахрли ўринни эгаллади

Фото: АТ «Алоқабанк»

Маълумки, Ҳукуматимиз томонидан асаларичилик соҳасини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, соҳага илғор тажрибаларни татбиқ етиш, соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда асаларичиларнинг лойиҳаларини молиялаштириш бўйича АТ «Алоқабанк» масъул банк этиб тайинланган.

Шунингдек, асаларичилик тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш, тармоқда наслчилик ишларини илмий асосда ташкил етиш, асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини янада кўпайтириш, асални қайта ишлаш бўйича замонавий технологияларни республикамизнинг барча ҳудудларида татбиқ этиш мақсадида «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси ташкил этилган.

Сўнгги йилларда АТ «Алоқабанк» ва «Ўзбекистон асаларичилари» уюшмаси томонидан соҳани ривожлантириш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 5—10-октябрь кунлари Доғистон Республикасида «Халқаро асаларичилар форуми 2019» бўлиб ўтди. Мазкур форум Каспий денгизи соҳилида жойлашган «Леззет» санаториясида ташкиллаштирилди.

Россия Федерациясининг 17 та ҳудуди ва бошқа 7 та давлат қаторида Ўзбекистон делегацияси ҳам ушбу форумда ўз маҳсулотлари билан иштирок этди.

Форумдан кўзланган асосий мақсад асаларичилик соҳасини янада ривожлантириш, мамлакатлар ўртасида мазкур соҳа бўйича билим ва тажрибалар алмашиш ҳамда асаларичиликда юзага келаётган турли хил касалликларнинг олдини олишга қаратилди. Бундан ташқари, бутун дунё бўйлаб асалариларнинг хавфсизлигини таъминлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор берилди.

Умумий ҳисобда форумда 500 дан ортиқ иштирокчилар қатнашди. Форум якунида иштирокчиларга турли номинациялар бўйича диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Фото: АТ «Алоқабанк»

Қувонарлиси, Ўзбекистон делегацияси, форумда биринчи маротаба иштирок этишига қарамасдан, «Мавсумнинг энг яхши асали 2019» номинациясида фахрли 3-ўринни эгаллади. Шунингдек, ҳамюртларимиз асалари пакетини етказиб бериш бўйича умумий миқдори 1 400 000 АҚШ долларига тенг бўлган шартнома имзолашга ҳам муваффақ бўлишди.

Асаларичиларимиз келажакда шу каби форумларда қатнашиб, бундан ҳам яхши натижаларга эришишларига умид қиламиз.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг