Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистоннинг яна бир ҳудудида боғчалар ёпилади

Ўзбекистоннинг яна бир ҳудудида боғчалар ёпилади

Фото: Hudud24

Хоразм вилоятида шу ҳафтада ҳаво ҳароратининг 44–45° гача кўтарилиши кутилмоқда. 

Шу муносабат билан, Хоразм вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармасининг тавсиясига мувофиқ, мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида: 

- 2026 йил 14 - 17 июл кунлари Хоразм вилоятидаги барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинчалик тўхтатилади. 

Давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти 2026 йил 20 июлдан одатий тартибда давом эттирилади. 

«Ҳурматли ота-оналардан ушбу вақтинчалик чекловни фарзандларимиз саломатлигини асрашга қаратилган профилактик чора сифатида тўғри қабул қилишларини ҳамда бу даврда болаларнинг саломатлигига алоҳида эътибор қаратишларини сўраймиз», дейилади расмий хабарда. 

Аввалроқ Қорақалпоғистондаги боғчалар вақтинча ёпилиши маълум бўлганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг