Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

«Ўзгидромет» ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Фото: Xabar.uz

Гидрометеорология маркази бошланган ҳафтада кутилаётган об-ҳаво бўйича маълумот берди.

Бугун республика бўйича ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади. Кундуз куни ҳаво май ойи ўрталари учун бўлган меъёрий қийматларгача исийди ва 27-30° атрофида бўлади.

Эртага республика ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларига нам булутли массивлар кириб келиши кутилмоқда, уларнинг ўтишида Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

18 майда нам ҳаво массасининг шарққа қараб ҳаракатланиши республиканинг марказий ва шарқий ҳудудлари бўйича беқарорликни келтириб чиқаради. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида кундуз куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади ва момақалдироқ бўлади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

19 майда фақат Тошкент вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғиши сақланиб туради, қолган ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

20 майда республика бўйича қуруқ ва илиқ бўлади.

Ушбу ҳафтада ҳаво ҳарорати 25-30° атрофида, баъзи жойларда 32° гача бўлади.

18-19 май кунлари тоғларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Ушбу ҳафтанинг қолган кунларида фақат айрим тоғли ҳудудларда маҳаллий хусусиятга эга бўлган ёмғирлар кузатилиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг