Президент Шавкат Мирзиёев Бинали Йилдиримни қабул қилди
Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябр куни мултимодал ташувлар бўйича халқаро форумда иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдиримни қабул қилди.
Учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Кенгашнинг кўп томонлама ташаббусларни мувофиқлаштириш ва илгари суришдаги ўрни ҳамда фаол иштироки ортиб бораётганини ҳисобга олиб, ташкилот доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Жорий йилда Будапешт ва Габала шаҳарларида ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитларида Ўзбекистон томонидан илгари сурилган стратегик таклифларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Президентимиз Оқсоқоллар кенгашининг институционал салоҳиятини мустаҳкамлаш, шунингдек, туркий халқларнинг миллий анъаналари, маънавий мероси ва маданий бирлигини сақлашга қаратилган қўшма лойиҳаларни илгари суриш бўйича “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқишни таклиф этди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter