Президент топшириғи билан Қозоғистондаги фожиа бўйича Бош вазир бошчилигида махсус комиссия тузилди
Бугун, 18 январь куни Қозоғистонда йўловчи автобуси ёниб кетиши оқибатида 52 киши ҳалок бўлгани, 5 нафар одам омон қолгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Қурбонларнинг аксариятини Ўзбекистон фуқаролари ташкил этиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида махсус ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар берди.
Комиссия таркибига Ташқи ишлар, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари киритилган. Махсус комиссия олдига Қозоғистон ҳукумати билан бирга фавқулодда ҳодисанинг сабабини аниқлаш, қурбонларнинг шахсини аниқлаш вазифаси қўйилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter