Президентнинг янгиланган виртуал қабулхонаси жорий этилади
«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида аввал хабар берган эдик.
Лойиҳага кўра, аҳолига онлайн маслаҳат бериш бўйича қўшимча имкониятга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган виртуал қабулхонаси жорий этилади.
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг янгиланган Виртуал қабулхонаси дастурий таъминоти такомиллаштирилиб, унда аҳолига тўғридан-тўғри онлайн маслаҳатлар бериш имконияти яратилади.
Ушбу вазифа билан Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги шуғулланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter