Қашқадарёда «Ёшлар — келажак бунёдкорлари» V халқаро экология қурултойи ўтказилмоқда
10-15 август кунлари Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Лочин" болалар оромгоҳида “Ёшлар – келажак бунёдкорлари” V халқаро экология қурултойи бўлиб ўтмоқда.
Қурултойда Россия, Озарбайжон, Туркия, Беларус, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон давлатлари, шунингдек, юртимизнинг барча ҳудудларидан эко-фаоллар, жами 800 га яқин ёшлар иштирок этмоқда.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан 35 дарахт экиш акцияси ташкил этилди. Шунингдек, жамоалар ўзларини кўргазмали чиқишлар орқали таништиришди. Бунда асосий эътибор жамоалар томонидан илгари сурилаётган экологик ғояларга қаратилди.

Тадбир доирасида бир қатор танлов ва мусобақалар, тақдимот ва кўргазмалар, учрашувлар, плоггинг ва акциялар, лойиҳа ҳамда тадбирлар бўлиб ўтади. Шу билан бир қаторда, қурултойдан “Энг яхши экологик лойиҳа”, “Энг яхши “Ёш экологлар” ҳаракати Кенгаши”, «Эко-заковат» ва “Қувноқлар ва зукколар” халқаро мусобақалари ва бошқа танловлар ўрин олган.

Халқаро қурултой ёшларнинг экология ва ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги фаоллигини ошириш, уларни экологияни асраб-авайлашга кенг жалб этиш, экология соҳасидаги истиқболли ғоялар ҳамда лойиҳаларини рўёбга чиқариш, экологик муаммолар ва уларнинг ечимларига бағишланган таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter