Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўқон шаҳар ИИО ФМБга янги бошлиқ тайинланди

Қўқон шаҳар ИИО ФМБга янги бошлиқ тайинланди

Фото: ИИВ

Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, полковник Ҳасанов Фарҳод Фаттахович Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Ф.Ҳасанов Ички ишлар вазирлиги бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қўқон шаҳар ИИО ФМБ бошлиғи лавозимида ишлаган Муҳиддин Жўраев Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг