Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Қўйлиқ» бозори ҳудуди олиб қўйилади

«Қўйлиқ» бозори ҳудуди олиб қўйилади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши раиси Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг 22 июнда имзолаган қарори билан «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва «Қўйлиқ» универсал савдо мажмуаси объектлари жойлашган ер участкалари давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади.

Ҳужжатда қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 июлдаги махсус фармойиши билан «Фарғона йўли» кўчасини Бектемир шоссеси билан боғловчи Тошкент ҳалқа автомобиль йўлига кириш ва чиқиш имконини берувчи ёрдамчи йўл ўтказгичлар қуриш таклифига розилик берилган.

Шу мақсадда Бектемир тумани, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб жойлашган қуйидаги кўчмас мулк объектларига ўрнатилган тартибда компенсация берилганидан сўнг, давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилишига рухсат берилган.

Аввалроқ «Қўйлиқ» деҳқон бозори ва унга туташ улгуржи савдо майдони бошқа манзилга кўчирилиши ҳақида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берганди.

Сўнг бозорчилар йўлни тўсиб қўйгач, «Қўйлиқ» бозори директорининг хавфсизлик бўйича ўринбосари Қодиржон Нормирзаевга кўра, бозор бузилиши ёки кўчиши ҳақида хат ёки оғзаки топшириқ берилмаганини айтганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг