Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш учун хориждан 45 млн евро кредит олинади

Ўзбекистонда рақамли соғлиқни сақлаш платформасини яратиш учун хориждан 45 млн евро кредит олинади

«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш соҳасида рақамли технологияларни жорий этиш» лойиҳасини амалга ошириш учун «KfW» (Германия) банкининг 5 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 12 йил муддатга жами 45 млн евро миқдорида имтиёзли кредит ва 5,5 млн евро грант маблағларини жалб қилиш режалаштирилмоқда.

Мазкур маблағлар жалб қилиниши оқибатида 2022 йил охирига қадар халқаро стандартларга асосланган рақамли соғлиқни сақлаш платформаси яратилиши, 2023 йил охирига қадар соғлиқни сақлашнинг барча даражаларидаги даволаш профилактика муассасалари учун маълумотлар базасини яратиш, 2024 йил охирига қадар Республика электрон визуализация ва телерадиология тизимини яратиш, 2025-2026 йиллар охирига қадар соғлиқни сақлаш соҳаси маъмурияти ҳамда мутахассислари шунингдек, беморларга хизмат кўрсатишни яхшилайдиган ахборот тизимлари, дастурий таъминот ва электрон платформа ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 58,21 миллион еврога тенг бўлиб, жумладан:

  • Рақамли Соғлиқни сақлаш Республика платформасини яратиш (РССРП) – 17,94 млн. евро;
  • Даволаш-профилактика муассасалари учун маълумотлар базасини яратиш – 5,18 млн. евро;
  • Вилоят ва туман тиббиёт муассасаларининг АКТ инфратузилмасини жиҳозлаш ва техник-аппарат воситалари билан таъминлаш – 13,8 млн. евро;
  • Республика электрон визуализация ва телерадиология тизимини яратиш – 7,59 млн. евро;

Лойиҳани бошқариш бўйича маслаҳат хизматлари: Шу жумладан, Рақамли соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш қўмитасини ташкил этиш – 3,45 млн. евро;

  • Кутилмаган харажатлар – 3,30 млн. евро.
  • Қўшимча чора (Грант маблағлари):

Компетенция ва салоҳиятни ошириш ҳамда ўқитиш – 1,5 млн. евро;

  • IT-Med консалтинг хизматлари – 1 млн. евро;
  • Диспозиция жамғармаси / Мослашувчан экспертлар жамғармаси – 1 млн. евро;
  • Соғлиқни сақлаш соҳаси стратегияси / Тармоқ инвестиция режаси – 2 млн. евро;
  • Инвестиция давридаги молиявий чиқимлар – 1,32 млн. евро (экв.);
  • Бошқа харажатлар – 0,13 млн. евро (экв.).

Мазкур лойиҳа доирасида, шунингдек, давлат тиббий хизматларидан фойдаланадиган аҳоли қисми йиллик 27 млн. нафардан кўпни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг