Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан Ўзбекистоннинг позициясини баён қилди

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан Ўзбекистоннинг позициясини баён қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева БМТ Бош Ассамблеяси минбаридан чиқиш қилиб, бугунги мураккаб халқаро вазиятда Ўзбекистоннинг позицияси ҳақида сўзлади.

Унинг таъкидлашича, дунёда зиддиятлар кучайиб, давлатлар ўртасидаги ўзаро ишонч пасайиб бораётган бир шароитда Ўзбекистон очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот йўлини танлаган.

«Танлаган йўлимиз аниқ — очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот. Биз тинчлик, ҳамкорлик ҳамда инсон қадр-қимматини эъзозлаш тарафдоримиз», — деди Саида Мирзиёева.

Нутқда Марказий Осиёдаги ўзгаришлар, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, экология ва Орол фожиаси, сунъий интеллект тараққиёти, қонун устуворлиги ҳамда инсон ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Саида Мирзиёева бугунги глобал муаммоларни ҳеч бир давлат якка ҳолда ҳал эта олмаслигини таъкидлаб, Ўзбекистон ишонч ва ўзаро ҳурматга асосланган келажакни барпо этишга ўз ҳиссасини қўшишга тайёр эканини билдирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг