Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самарқанд болалар келажаги бўйича глобал мулоқот майдонига айланади

Самарқанд болалар келажаги бўйича глобал мулоқот майдонига айланади

2026 йилнинг 21–22 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида «Болалар фаровонлигига инвестиция: келажак авлодлар учун барқарор ва адолатли тараққиёт сари йўл» мавзусида Бутунжаҳон саммити бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли тадбир дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатидан вакилларни — сиёсий етакчилар, вазирлар, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, экспертлар, бизнес ва фуқаролик жамияти вакилларини, академик доираларни ҳамда болалар ва ўсмирларни бир майдонга жамлайди.

Бугунги кунда болалар глобал чақириқлар — можаролар, иқлим ўзгариши, иқтисодий беқарорлик ва ортиб бораётган тенгсизликнинг энг оғир оқибатларини ҳис қилаётган гуруҳлар қаторида турибди.

Муҳокамалар марказида келажак авлод тақдирини белгиловчи йўналишлар бўлади:

  • болалар манфаатига йўналтирилган ижтимоий ҳимоя;
  • болаларни ҳимоя қилиш ва интеграциялашган қўллаб-қувватлаш тизимларини ривожлантириш;
  • қулай ва барқарор соғлиқни сақлаш тизими;
  • болалар саратонига қарши кураш;
  • эрта болалик ривожи ва инклюзив таълимда ҳамкорликдаги ечимлар.

Саммит доирасида шунингдек II халқаро болалар онкологияси конгресси ҳам ўтказилади.

Учрашувнинг асосий натижаларидан бири сифатида Самарқанд болалар фаровонлигига инвестиция қилиш бўйича декларацияси қабул қилинади — бу аниқ ҳаракатлар ва халқаро ҳамкорликка чақириқ бўлади.

Болаларга инвестиция қилиш — барқарор, адолатли ва тинч келажакка инвестиция қилиш демакдир.

Сана: 2026 йил 21–22 октябр

Манзил: Самарқанд шаҳри, Ўзбекистон

Батафсил маълумот:investinchildren.uz ва ижтимоий тармоқларда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг