Самарқандда газ идораси чилангар-таъминотчисининг кирдикорлари ошкор бўлди
Ургут туманида 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни ўзлаштирган чилангар-таъминотчи аниқланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ургуттумангаз» ГТБ суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Ф.П. сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter