Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сардоба фожиасидан жабрланганлар имтиёзли равишда санаторийларда дам олишни бошлади (фото)

Сардоба фожиасидан жабрланганлар имтиёзли равишда санаторийларда дам олишни бошлади (фото)

Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тассарруфидаги 22 та санаторий фуқароларни қабул қилишни бошлади. «Zamin» фондининг имтиёзли йўлланмалари билан сиҳатгоҳларга ташриф буюрган дастлабки дам олувчилар «Сардоба» сув омбори фожиасидан жабр кўрган Сирдарё вилояти аҳолиси бўлди.

Сиҳатгоҳларда шифокорлар карантин қоидаларига қатъий амал қилган фаолият олиб боришаётган бўлса, дам олувчилар ҳам карантин тартибининг барча қоидаларига риоя этиб, ҳордиқ чиқаришаяпти.



Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумотларига кўра, сирдарёлик жами дам олувчилар 966 нафардан иборат бўлиб, улар пойтахтимиз, Тошкент ва Сирдарё вилоятларидаги энг хушманзара ҳамда намунали санаторийларда жойлаштирилди. Хусусан, Тошкент шаҳридаги «Чинобод» санаторийсида 227 нафар, Тошкент вилоятидаги «Ботаника» санаторийсида 245 нафар, «Бўстон» сиҳатгоҳида 202 нафар, «Умид гулшани» санаторийсида 65 нафар, «Қўҳинур» сиҳатгоҳида 99 нафар, Сирдарё вилоятининг «Янгиер» сиҳатгоҳида эса 128 нафарни ташкил қилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг